Тарвуз мавсуми бошланди. Демак, тайёрланиш вақти келди. Диетолог билан биргаликда энг мазали ва пишган полиз экинини қандай танлашни ўрганамиз. Меванинг серсув мағзидан баҳраманд бўлиш ва соғлиққа максимал фойда олиш учун бир нечта асосий тавсияларга эътибор қаратишингиз керак.
Қобиқдаги ранг ва чизиқлар
Ёрқин рангдаги қобиқ меванинг етилиб пишганлиги белгисидир. Тирноқни қобиқ бўйлаб ҳаракатлантирсангиз ва унинг юқори қатлами яхши қўпорилса, демак, тарвуз пишган.
Бундан ташқари, қобиғида ёрқин сариқ ёки тўқ сариқ рангли нуқта бўлиши керак (бу жой у ерга тегиб турганини англатади). Бундай белги тарвузнинг узоқ вақт давомида илдиздан озиқланганлигини ва лаззатга тўла эканини кўрсатади.
Кўриниши ва шакли
Ёрилмаган, бутун тарвуз олиш керак: микроблар, бактериялар ширинликларни жуда яхши кўради ва иссиқда тез кўпаяди. Шакли турига қараб юмалоқ ёки овал бўлиши мумкин. Бироқ думалоқ тарвуз ширинроқ, овал эса сувли, деб ишонилади.
Тарвуз думини текшириш
Савдо мавсумини иложи борича тезроқ бошлашни истаган виждонсиз сотувчилар пишмаган тарвузларни таклиф қилишлари мумкин. Бу ҳолатда тарвуз думининг турини ва рангини баҳолаш муҳимдир.
Тарвуз думи қуруқ ва сариқ-жигарранг бўлиши керак. Сариқ дум мева ҳали пишмаганлигини, таъми ва шираси йўқлигини билдиради.
Вазни ва ҳажми
Яхши тарвуз катта, лекин нисбатан енгил бўлади. Пишиб етилиш жараёнида зичлик пасаяди. Ҳажмига нисбатан жуда енгил бўлган мева унинг ҳаддан ташқари пишганлигини ва кўп намлик йўқотганлигини кўрсатади. Жуда катта мева (10 килограммдан ортиқ) сотиб олинмаслиги керак. Балки у кимёвий моддалар билан ўстирилган бўлиши мумкин. Oптимал вазн 5-10 кг.
Мағзининг зичлиги ва тузилиши
Яхши тарвузнинг мағзи сувли, ўртача қизил ва шилимшиқсиз бўлади. Ядродан қобиққа ўтадиган толалар сариқ эмас, оқ, уруғлар эса қора ёки жигарранг бўлиши керак.
Ёқимли ҳид
Тарвуздан ёз ва тетиклик ҳиди келади. Унинг мағзи ёқимли ҳидга эга. Ҳар қандай нордон ҳид огоҳлантириш белгисидир. Бу тарвузни ташлаб юборган яхшироқ.
Нитратсиз тарвузни қандай танлаш мумкин?
Нитратсиз тарвузни танлаш учун мевани мавсум вақтида сотиб олишингиз ва юқорида тавсифланган танлов қоидаларига амал қилишингиз керак. Мисол учун ниҳоятда ёрқин қизил мағиз, бинафша ранг ёки сариқ толалар мевада нитратлар мавжудлигини кўрсатиши мумкин.
Нитратлар хавфлидир, чунки улар нитритларга айланади, бу эса гемоглобиннинг кислород ташишига тўсқинлик қилади. Бу юрак-қон томир тизими ва иммунитетнинг ишлашига салбий таъсир қилади: организм ҳужайралари ва тўқималарининг нормал нафас олиши бузилади.
Бироқ тарвузда нитратларнинг мавжудлиги ёки йўқлигини ишончли тарзда фақат лаборатория шароитида аниқлаш мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг