Қанча эрта бошласангиз, шунча яхши: саломатликка фақат фойда келтирадиган 4 та соғлом одат
Ушбу оддий ҳаракатлар сизга узоқ ва бахтли ҳаёт бахш этади, деб ёзади Lifehacker нашри.
- Ўз вақтида ётиш
Вояга етган одам 7-9 соат ухлаши керак. Айнан шу дам олиш даври юқори маҳсулдорликни сақлашга ёрдам беради ва касаллик туфайли бевақт ўлим хавфини камайтиради.
Қандай қилиб одатни ривожлантириш керак?
Кундалик тартиб — қуруқ гап эмас. Агар одам ҳар доим бир вақтда уйқуга ётса, аста-секин у керакли соатда автоматик равишда ухлашни бошлайди. Яна бир жиҳати борки, қизиқ машғулот билан банд бўлсангиз, куннинг охирини ўтказиб юбориш осон. Бу пайтда будилник ёрдамга келади. Тишларингизни ювиш ёки китоб ўқиш каби кечки фаолиятга вақт бўлиши учун уни бир оз олдин вақтга созлаб қўйинг.
Шу билан бирга янгиликларни кўрмаслик ва ижтимоий тармоқни варақламаслик яхшидир. Смартфондан фойдаланиш кейинга қолдирилиши керак, чунки экраннинг зангори нури порлаши мелатонин гормони ишлаб чиқаришни бузади ва ухлаб қолишингизга халақит беради.
- Машқ қилиш
Эффектни ҳис қилиш учун мунтазам равишда оддий машқларга бир неча дақиқа сарфлаш кифоя. Жисмоний машқ фаровонликни, когнитив қобилиятларни яхшилайди, мушакларни мослашувчан, кучли ва соғлом сақлашга ёрдам беради.
Қандай қилиб одатни ривожлантириш керак?
Жисмоний машқ унчалик кўп вақт талаб қилмайди. Шу тариқа уни бажаришни бошланг. Анъанавий эрталабки машқлар учун эрта туришга тайёр бўлмасангиз, уни қулай вақтга ўтказинг. Машғулотни вақтдан унумли фойдаланган ҳолда севимли ситкомнинг эпизодини ёки YouTube блогерининг видеосини томоша қилиш билан бирга олиб бориш мумкин.
- Кўпроқ пиёда юринг
Узоқ вақт давомида 10 минг қадам зарур минимал деб ҳисобланган. Сўнгги тадқиқотлар қатъий қарор эмаслигини исботлади. Бироқ бир нарса ўзгаришсиз қолмоқда: пиёда юриш фойдали, шунинг учун уни мунтазам равишда бажариш керак. Юриш стресс билан курашишга ёрдам беради, кўриш қобилиятини яхшилайди ва умрни узайтиради.
Қандай қилиб одатни ривожлантириш керак?
Тўсатдан дивандан туриб, 20 километрлик масофани пиёда юриб ўтиш керак эмас. Сизнинг вазифангиз кечагидан кўра бугун кўпроқ ҳаракат қилишдир. Автомобилингизни 2 километр йўл босиб ўтмоқчимисиз ёки жамоат транспортида кейинги мавзега ўтмоқчимисиз, айнан шу ерда ҳам пиёда юриш учун кўплаб имкониятлар яширинган.
- Мувозанатли овқатланинг
Организм оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минералларга муҳтож. Буларнинг барчасига у мувозанатли турли хил меню туфайли эришади. Бошқача қилиб айтганда, қайнатилган товуқ гўштини бодринг билан мунтазам тановул қилсангиз, бу нотўғри парҳез. Шунингдек, булочка ва шоколадлардан ташкил топган парҳез ҳам зарарли.
Столингизда сабзавотлар, мевалар, донлар, сут маҳсулотлари, ёғлар, гўшт (вегетариан бўлсангиз, бошқа протеин манбалари) бўлиши керак. Бу сизга соғлом ва энергияли бўлишингизга ёрдам беради.
Қандай қилиб одатни ривожлантириш керак?
Соғлом озиқ-овқат кўпинча таъмсиз ҳисобланилади, аммо бу тўғри фикр эмас. Чуқурроқ ўйлаб қаралса, деярли ҳамма нарсани ейишингиз мумкин. Жуда фойдали бўлмаган ширинликлардан буткул воз кечиш ҳам шарт эмас, шунчаки улар сизнинг диетангизнинг 20 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Балансли меню одатда овқатланиш ва пиширишга вақт сарфлашни истамасликка қарши ишлайди.
Менюнгизни режалаштиринг. Таомлар хилма-хил бўлиши учун сиз кеча нима истеъмол қилганингизни эслаб, эртага дастурхонда нима бўлишини режа қилиб олишингиз керак.
Ҳаммасини секин-аста бошланг. Агар диетангизни бир вақтнинг ўзида қайта ташкил этишга қарор қилсангиз, умидсизликка тушиб қолишингиз аниқ. Одатларни муаммосиз ўзгартиринг. Ҳар бир таомга бир порсия сабзавот қўшинг. Чойга шакар қўшишни тўхтатинг. Узоқ муддатни ҳисобга олганда бу саломатлик учун катта ҳиссадир.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг