Шифокор деярли ҳар куни, тез-тез истеъмол қилинса, соғлиқ ва вазнга катта зарар етказиши мумкин бўлган меваларни санаб ўтди.
Нега бу меваларни кўп истеъмол қилиш керак эмас?
Исталган кишидан нима учун ёзни яхши кўришини сўранг: ҳамёнбоп серсув ва янги мевалар учун деган жавоб оласиз. Ва бу ҳақиқат. Ёз — кўплаб севимли мева ва резаворлар етилиб пишадиган палла.
Бироқ диетолог Олга Далакова қайд этганидек, табиатнинг барча ноз-неъматларини ҳар куни исталган миқдорда ейиш мумкин эмас.
Кўпгина серсув меваларда табиий оддий шакар — сахароза, глюкоза ва фруктоза мавжуд. Ортиқча истеъмол қилинганда улар саломатлик ҳолатини сезиларли даражада ёмонлаштириши мумкин. Биргина мисол: метаболисм фаолиятини бузишидир.
Ҳар куни эмас кун ора истеъмол қилиниши керак бўлган мевалар
Диетолог мунтазам истеъмол қилиб бўлмайдиган беш хил мева ва резаворлар номини санаб ўтди.
- Банан. Бу мева тўйимли ва мазали. Бироқ уларда углеводлар ва калий миқдори кўп бўлиб, уларни тез-тез истеъмол қилиш, вазн ортиши ва юрак-қон томир тизимидаги муаммоларга олиб келиши мумкин. Ахир фойдали микроэлементларнинг кўплиги етишмаслиги каби зарарли.
- Узум. Меъёрида истеъмол қилинганда бу мева овқат ҳазм қилиш муаммоларини бартараф этади, кўришни яхшилайди ва саратон ривожланишининг олдини олади. Бироқ агар узум кўп есангиз, тез орада тиш шифокорининг қабулида бўлишга тайёр туринг. Мутахассисга кўра, серсув мағиз таркибида тиш эмалини емирадиган кўплаб кислоталар мавжуд. Муаммоларнинг олдини олиш учун ҳар сафар узум истеъмол қилганингиздан сўнг оғиз бўшлиғини сув билан яхшилаб чайинг. Бундан ташқари, узумни севувчилар бир ой ичида 5 килограммгача ортиқча вазн орттирадилар.
- Грэйфрут. C витамини кўп бўлган мева паст калория ҳисобланади ва уни ортиқча истеъмол қилиш саломатликка таҳдид солмайди. Аммо бу мева ошқозон-ичак тракти, жигар ёки буйрак билан боғлиқ муаммоларни осонгина кучайтириши мумкин. Шунинг учун мутахассис грейфрутни ҳафтасига 2-3 мартадан ортиқ истеъмол қилмасликни маслаҳат беради.
- Лимон. Бошқа цитрус мевалар сингари лимон ҳам ҳар куни истеъмол қилинса, тиш эмалини емиради. Оддийгина лимонли сув ичсангиз ҳам. Шунинг учун бир бўлак лимон есангиз ёки бир стакан тетиклантирувчи ичимлик ичганингиздан сўнг дарҳол оғзингизни чайишни унутманг.
- Тарвуз. Польшалик олимлар мунтазам равишда бу мевани узоқ муддат истеъмол қилиш диареяга олиб келиши мумкинлигини аниқлади. Ва бу касаллик ҳаёт учун хавфли ҳолат — сувсизланишга сабаб бўлиши маълум.