Фото: “Новий очаг”

 Вазн ташлашни истайдиган, уйқусида муаммо кузатиладиган инсонлар рационига творогни киритиши керак. Саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун ушбу маҳсулотдан 100-200 гр истеъмол қилиш керак бўлади.

Гемоглобин кўтарилади

Творог гемоглобин учун аҳамиятли бўлган темир моддасини ўз ичига олади. 1 кг творог тайёрлаш учун 8-10 литр сут керак бўлгани учун ҳам ушбу маҳсулотда темир миқдори сутдагидан ҳам кўпроқ бўлади.

Жигарни тозалайди

Ёғли ва тез тайёрланадиган таом севувчи ва тез-тез еювчиларнинг жигар ҳужайрасида ёғ тўпланиб боради. Бу эса жигарнинг ёғ босишига олиб келади. Творог таркибидаги аминокислота — митеонин эса ёғларни парчалаш ва қондаги “ёмон” холестеринни камайтириш хусусиятига эга.

Озишга ёрдам беради

9 фоизли 100 грамм творогда, атиги 169 калория ҳамда тез тўйишга ёрдам берувчи оқсил​дан 16 фоиз бўлади. Шу сабабдан ҳам унинг истеъмолидан кейин одам ўзини тўқ ҳис қилади ва одатдагидан камроқ таом ейди.

Тишларни мустаҳкамлайди

Шунингдек, ушбу маҳсулот калсий ва фосфорнинг кони саналади. Унинг рациондан ўрин олиши тиш билан боғлиқ муаммолардан қутилишга ёрдам беради, суяклар мустаҳкам, соч ва тирноқлар эса аввалгидан ҳам бақувват бўлади.

Уйқуга ижобий таъсир қилади

Творог уйқусизлик, хавотир ва тушкунликда самара берувчи аминокислота триптофанни ўз ичига олади. Ушбу аминокислота уйқу гармони мелатониннинг ишлаб чиқарилиши учун жавоб беради

Мушаклар тонусини оширади

Творог гўштдан ҳам яхши ҳазм қилиш хусусиятига эга бўлиб, уни доимий истеъмол қилиш мушаклар ҳажмини оширишга ёрдам беради. Парҳезшунослар таркибида углевод миқдори кам экани боис ҳам ушбу маҳсулотни ҳар куни ейиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, тунда ўсиш гармони соматотрапин ишлаб чиқарилади ва шу боис ҳам творогни уйқудан олдинги сўнгги маҳсулот сифатида ейиш самара беради.

Творогни нима билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин?

Ушбу сутли маҳсулотни мева, мураббо билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Кўнгли бирон ширинлик истайдиган, лекин семириб кетишни истамайдиганларга долчин (корица) қўшиш тавсия қилинади. Бундан ташқари, парҳездагилар авокадо ёки кўкатлар қўшиши, пишлоқ билан бирга омлет тайёрлаши ҳам мумкин.

Сут ичишни ёқтирмайдиганлар учун

Сут таркибидаги сут шакари сабаб ҳам айримлар уни истеъмол қилишни ёқтирмайди. Ушбу маҳсулотга аллергия бўлса ёки сизда сут шакарини парчалайдиган фермент етишмаган тақдирда ҳам барча нордон сут маҳсулотларида сут шакари бўлавермаслигини инобатга олиб, сут оқсилини қабул қилиш керак эканини унутманг.