09:00 / 19.10.2023
313

Нима учун кеча дамланган чойни бугун ичиб бўлмайди?

Фото: Marie Claire
 

Бугунги кунда ҳар қандай ўзбек хонадонини чойсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Гарчи у чет мамлакатларда ҳам севиб истеъмол қилинса-да, мунтазам ичиладиган ичимликлар сирасига кирмайди. Шунингдек, ўзбек халқи хитой миллатидан фарқли ўлароқ мазкур ичимлик учун алоҳида маросимлар ташкил этмаган. Хитойликлар чой ичиш учун алоҳида тайёргарлик кўради ва 15 дақиқа аввал дамланган чойни ичмасликни тўғри деб билади.

Хитойлик олимларнинг таъкидлашича, чой тайёрлангандан сўнг 15 дақиқа ўтгач, унинг таркибида заҳарли моддалар пайдо бўлади ва буни ичиш мутлақо мумкин эмас. Ушбу моддалар организмга кириб, ҳар бир аъзони шикастлаши ҳам мумкин.

Жигарга зарба

Чой ҳарорати совий бошлагач, унинг юзасидаги доғни пайқаш мумкин. Бунинг сабаби ҳақида олимлар ҳанузгача бир қарорга келмаган. Инглизлар эса буни кимёвий реакция деб ҳисоблашади. АҚШ олимлари бунга эфир мойини сабаб деб билади. Нима бўлган тақдирда ҳам магний, темир ва калсийни ташкил этадиган оқсил молекулалари, азотли асослар овқат ҳазм қилиш трактига салбий таъсир ўтказади. Улар ичак деворларини ўраб олади ва озуқа моддаларининг сингишининг олдини олади. Бундай ҳолда жигар катта зўриқиш билан ишлайди.

Гастритга йўл

Худди шу доғлар таркибидаги органик бирикмалар ҳаво билан реакцияга киришиб, патоген микрофлора учун идеал муҳитга айланади. Ва бир кундан сўнг моғорлаш ҳолати юз беради. Хитойда эса бундай ҳолат “илон заҳари” деб номланади ва ҳаттоки душманга ҳам раво кўрилмайди. Албатта, кечаги чойни ичиб ҳеч ким бирдан ўлиб қолмайди. Аммо организм патоген микрофлорани эътиборсиз қолдирмайди. У билан курашиш учун энергия ва ресурсларни сарфлашни бошлайди. Натижада аллергик реакциялар, ошқозон яраси юзага келиши мумкин.

Юқори қон босим

Чойни ортиқча истеъмол қилмасликнинг яна бир сабаби кофеиндир. Чой дамланганда барглар сувга эфир мойи, витамин ва фойдали моддаларни беради. Агар чой узоқ вақт давомида қолдирилса, жараён ҳам давом этади. Аммо вақт ўтиши билан эфир мойлари ва чой полифеноллари оксидланиб, аминокислоталар ва витаминлар парчаланади. Шу билан бирга, чой қанча кўп ичилса, шунча кофеин организмга кириб боради. Узоқ сақланган чой эса кофеиннинг таъсири туфайли юрак уришини тезлаштиради ва қон босимини кўтаради.

Металлар

Бир неча йиллар аввал америкалик олимлар айрим чойлар таркибида қўрғошин борлигини аниқлаган. Шу билан бирга, ичимлик таркибидаги металл миқдори дамланиш вақти билан боғлиқ бўлиб, чой қанча вақт узоқ турса, шунча кўп оғир металларни ўз ичига олади. Олимлар жиддий оқибатларга олиб келмаслик учун чойни экологик жиҳатдан энг кам ифлосланган ҳудудлардан танлашни таклиф қилади.

Қизилўнгач саратони

Хитой, япон ва ҳинд миллатларида чой дамлашнинг ўзига хосликлари бор. Улар ҳеч қачон қайноқ сувдан фойдаланмайди. Қора чой учун идеал ҳарорат 90-95 даража, кўк учун 70-80 даража ҳисобланади. Агар сув юқори ҳароратда бўлса, барглардаги фойдали моддалардан ташқари эфир мойлари ҳам йўқ қилинади. Шунингдек, ичимликнинг ўзига хос таъми учун улар масъулдир. Онкологлар эса жуда иссиқ чой ичишни тавсия этмайди. Қайноқ сув қизилўнгачни қоплаган ҳужайраларни ичкарида йўқ қилади, натижада саратон касаллиги вужудга келиши мумкин.

Буйракларда тош

Чикаго университети олимлари иссиқ ҳавода музли чой ичишни ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, совитилган ичимликда кўп миқдордаги оксалат ҳосил бўлади. У оксалат кислота тузлари ва эфирлар бирикмасидан ҳосил бўлади. Улар ичимликнинг иссиқлигида мавжуд бўлиб, совигандан сўнг эса буйракда тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун кеча дамланган чойни бугун ичиб бўлмайди?