
Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Анатолий Бышовец Арсен Захаряннинг Испаниянинг "Реал Сосьедад" клубидаги икки йиллик фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Эҳтимол, Захаряннинг фаолияти Испанияда кутилганидек бўлмади, чунки у жуда эрта чет элга кетди. Унинг истеъдоди бунга имкон берди, бироқ жисмоний тайёргарлиги етарли эмас эди", – деди Бышовец "РБ Спорт" порталига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Захарян "Реал Сосьедад" клубига икки йилдан ортиқ вақт олдин қўшилган эди.
Аммо ёш футболчи ўтган мавсумнинг деярли барча қисмини жароҳатлар туфайли ўтказиб юборди ва бор-йўғи тўрт ўйинда майдонга тушди. Жорий мавсумда ҳам Захарян тўртта ўйинда иштирок этди, бироқ гол ёки голли узатма амалга ошира олмади.
Яқинда Арсен Россия миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги кенгайтирилган рўйхатига киритилди.