
“Ливерпул” Англия премьер-лигасидаги сўнгги тўртта ўйинда мағлубиятга учради. Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни мерсисайдликларнинг етакчилари – ҳимоячи Виржил ван Дейк ва ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни кескин танқид қилди.
“Ҳозир шундай вақтки, мураббий ва жамоа етакчилари вазиятни тезда тушуниб етиб, уни тўғрилаши керак. Ван Дейк ва Салоҳ янги шартномалар имзолашди, аммо менинг фикримча, бу мавсумда улар жамоанинг ҳақиқий етакчиси бўла олишмади.
Тана тили кўп нарсани англатади. Уларга қараб, нимадир нотўғри эканини пайқаш мумкин.
Улар жамоа таркибидаги энг яхши икки футболчи, уларнинг кайфияти ва хатти-ҳаракатлари қолганларга ҳам таъсир кўрсатади. Агар мен “Ливерпул” мухлиси бўлганимда, бу ҳолат мени жиддий хавотирга солган бўларди”, – деди Руни ўзининг “The Wayne Rooney Show” подкастида.
“Ливерпул” ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Уэйн Руни Виржил ван Дейк ва Муҳаммад Салоҳни танқид қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар