23:30 / 22.12.2023
343

Шифокор кофеин борасида муҳим тавсияларни эълон қилди

Шифокор кофеин борасида муҳим тавсияларни эълон қилди

Сурункали касалликлари бўлмаган одамлар кунига тўрт чашкагача кофе ичишлари мумкин, дейди диетолог Елена Соломатина.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ушбу ичимликни кўп миқдорда истеъмол қилишнинг қилишнинг ҳожати йўқ,  унинг оз миқдори ҳам сизни энергия билан тўйинтиради ва организмдаги метаболизмни яхшилайди.

Кофеин билан сиз  завқ келтирадиган ва прогрессив касалликлардан ҳимоя қиладиган допамин гормонининг дозасини олишингиз мумкин.

Шу билан бирга, диетолог қаҳва соғлом одамлар учун зарарли эмаслигини таъкидлади. Aммо юрак-қон томир тизими, жигар ёки қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлганларга бу ичимликни ичиш нохушлик келтиради.

Шунингдек, мутахассисга кўра, руҳий тушкунлик ва бошқа руҳий касалликларга чалинган одамлар кофе ичмасликлари керак.

Бундан ташқари, 50 ёшдан кейин одамларга кофеин ёмон таъсир қилиши мумкин: ташвиш, кўнгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши ва юракнинг тез уриши. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор кофеин борасида муҳим тавсияларни эълон қилди