Фото: Wday
Чой анъанавий ва энг кўп ичиладиган ичимликлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳам чойнинг зараридан кўра кўпроқ фойдали хусусиятлари ҳақида гапиради, лекин баъзи ҳолларда соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Кардиологларнинг таъкидлашича, ушбу ичимликка бўлган қарамлик организм учун ҳақиқий хавфни туғдиради. Кофеинга бой чойни ортиқча истеъмол қилиш бош оғриғи, безовталик ҳисининг ошиши ва уйқусизликка олиб келади.
Кун давомида кўп чой ичиш туфайли анемия ҳам ривожланиши мумкин. Сабаби чой таркибида танинлар бўлиб, улар темирнинг озиқ-овқатдан ажралишига тўсқинлик қилади. Чойни аччиқ қилиб ичиш юрак-қон томир тизимини зарарлайди. Бу эса қон босимининг ошиши ва юрак уриши тезлашишига олиб келади.
Организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чой ичиш керак. Шунингдек, кардиологлар чойнинг организм учун зарар келтирмайдиган суткалик нормасини 2-10 стакан эканлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."