Кечқурун инсон тез-тез ҳиссий ва жисмоний очликни бошдан кечиради. Ўта банд иш кунидан кейин дам олиш ва севимли таом билан сериал томоша қилиш истаги пайдо бўлади. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, лекин баъзи маҳсулотлар кейинчалик вазн ортиши, уйқу сифатига таъсир қилиши ҳамда саломатликка зарар етказиши мумкин. Қуйида уйқудан аввал ва кечқурун ейиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар рўйхати билан танишамиз.
Гликемик индексга эътибор беринг
Фото: Wday
Гликемик индекс (ГИ) деганда бирор маҳсулот таркибидаги углеводларнинг организмда сўрилиши ва глюкозага айланиш тезлигини кўрсатадиган коэффициент тушунилади. Ушбу кўрсаткич маълум вақт давомида озиқ-овқатларнинг қондаги шакар даражасига қандай таъсир қилишини ўлчайди. Шундай қилиб, ГИ юқори бўлган маҳсулотлар, яъни инсулин даражасини ошириб юборадиган картошка, оқ нон ва нон маҳсулотлари, гуруч, сабзи, шолғом, селдерей каби озиқ-овқатларни кечқурун истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Улар организмда ортиқча сувни ушлаб қолади ва тонгда бир оз шишлар пайдо бўлишига олиб келади.
Энергия берувчи қўшимчалари бор маҳсулотларни чекланг
Кечки соат 8 дан сўнг уйқуга тайёргарлик вақти бошланади. Унинг қандай ўтиши умумий саломатлик ва ортиқча вазнни йўқотиш ижобий кечишини таъминлайди. Шунинг учун уйқудан аввал сунъий энергия берадиган маҳсулотлар — қаҳва, аччиқ чой, какао, кола, энергетик ичимликлар истеъмолини чеклаш керак.
Pepperони ярим тайёр ва дудланган маҳсулотларда тирамин моддаси мавжуд. У организмда ноадреналин ишлаб чиқаради ва уйқуни бузади. Шунингдек, қизил гўшт таркибида тирозин моддаси бўлиб, у ҳам танага қўшимча энергия берувчи ҳисобланади. Шунинг учун юқоридаги маҳсулотларни куннинг биринчи ярмида ҳамда тушлик вақтида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Калория миқдорига аҳамият беринг
Фото: Wday
Тунда ейиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар рўйхатига юқори калорияли озиқ-овқатлар ҳам киради. Масалан, кўринишидан кам ва зарарсиз туюлган 100 грамм кунгабоқар пистаси ўз ичига 700 килокалорияни олади. Бу миқдор икки бўлак торт билан баробардир! Агар вазн ташлашда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, биринчи навбатда тунги газаклардан воз кечишингиз лозим.
Барча учун умумий тавсиялардан ташқари, тананинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ҳам зарур. Масалан, кечқурун истеъмол қилинган шўр ва аччиқ таомлар ҳамда цитрус мевалари жиғилдон қайнаши ёки ошқозон бузилишига олиб келиши мумкин. Бу эса уйқу сифатига салбий таъсир қилади.
Тунда спиртли ичимликларни истеъмол қилишни ҳам чеклаш лозим. Гарчи алкоголь ичимликлари уйқу чақирса-да, улар уйқу цикли ва структурасини бузади. Кечки овқат учун салат, ёғсиз балиқ ва парранда гўшти кабилар соғлом ва осуда уйқу учун идеал таом бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди