Олма сиркаси ушбу мева шарбатининг ферментацияси жараёнида ишлаб чиқарилади. Унинг 95 фоизини сув, 5-6 фоизини сирка кислотаси ташкил этади. Сирка олмани майдалаш, шарбатини чиқариб, кейин бактериялар ва хамиртуруш қўшиш орқали тайёрланади.
Фото: Getty Images
Олма сиркасининг қандай фойдали жиҳатлари бор?
Америкалик шифокор, тиббиёт фанлари доктори Кунал Суд олмали сирканинг афзалликлари ҳақида тушунтириб берди.
“Олма сиркасининг кунлик тавсия этилган ва фойдали дозаси 750 миллиграммни ташкил қилади ва ундан ошириб юбориш тавсия этилмайди”, — дейди шифокор.
Қондаги қанд миқдорини назорат қилиш
Олма сиркаси қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беради, бу диабетга чалинганлар учун фойдали бўлиши мумкин, аммо сирка қанд касаллигини даволамайди.
Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқатдан кейин сирка инсулинга сезгирликни ошириши ва қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишининг олдини олиши мумкин.
Аммо олма сиркаси диабетдан азият чекадиган беморлар учун стандарт даволаш ўрнини босмаслиги керак. Сhicago Medicine мутахассисларининг таъкидлашича, олма сиркаси ҳеч қачон дори-дармонларнинг ўрнини боса олмайди ва фақатгина қўшимча даволаш мақсадида қўлланади. Муҳим жиҳат: олма сиркасини буйрак касалликлари бор ҳар қандай шахс истеъмол қилиши ман этилади. Сиркани даво сифатида қўллашдан олдин биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.
Вазнни назорат қилиш
Фото: “РБК Украина”
Олма сиркасини мунтазам истеъмол қилиш тана вазнини назорат қилишга ёрдам беради, деган назария мавжуд. Аммо сирка соғлом овқатланиш тартиби ва жисмоний машқлар билан биргаликда қўллангандагина фойдага хизмат қилади.
2018 йилда Journal of Functional Foods нашрида чоп этилган тадқиқотда 44 нафар ортиқча вазнли одамлар иштирок этди. Унда олма сиркасининг вазнга таъсири ўрганилди. Тадқиқот натижаларига кўра, доимий парҳез, жисмонан фаоллик билан бир қаторда олма сиркасидан оз-оз истеъмол қилиб туриш тана вазнини туширишга ва виссерал ёғ миқдорини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берди.
Овқат ҳазм қилиш тизими яхшилаш
Сирка таркибида пробиотиклар каби таъсир кўрсатадиган фойдали бактериялар мавжуд. Улар ошқозондаги кислота балансини сақлаш, жиғилдон қайнашини камайтириш ҳамда ошқозон-ичак трактини яхшилаш учун ёрдам беради.
Микробларга қарши хусусият
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, олма сиркаси маҳаллий қўлланганда сиркадаги кислота замбуруғларга қарши яхши курашади ва тери инфекцияларига олиб келадиган зарарли бактерияларни ўлдиради.
Сувда эритилган олма сиркаси танадаги ҳуснбузарларга қарши курашда ҳам самара беради, бироқ сиркани танага суртишдан аввал унга сув қўшиш, бирор қисмда аллергик тажриба ўтказиш муҳим. Акс ҳолда терида қизариш, қичишиш каби нохуш ҳолатлар юзга келиши мумкин.
Холестерин даражасини пасайтириш
Сиркани меъёрида (кунига максимум 750 миллиграмм) истеъмол қилиш холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиришга ёрдам беради. Уларнинг ортиши юрак хасталикларига чалиниш хавфини юзага келтиради.
Олма сиркасидан қандай фойдаланиш лозим?
Фото: iStock
Агар сиз ҳам олма сиркаси ичишга қарор қилган бўлсангиз, унинг таркибида катта миқдорда кислота сақланиши, кислота тишлар эмалини емириб юбориши ва овқат ҳазм қилиш тракти ишини издан чиқариши мумкинлигини ёдда тутинг. Шунинг учун ҳам экспертлар сиркани сув билан аралаштириб ичишни, тишлар эмали зарарланмаслиги учун сиркани ичиб бўлгач, тишларни дарҳол тозалашни маслаҳат беришади. Сиркани сувда эритиш томоқ ва ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим. Одатда бир стакан сувга бир ош қошиқ сирка қўшиб ичилади.
Олма сиркасининг зарари
Сирка таркибида катта миқдорда кислота сақланади, у томоқ ва қизилўнгачнинг нозик тўқималарини осонгина зарарлайди. Шифокорлар тиш эмали билан боғлиқ муаммолари ёки кислота рефлюкси бор одамларга олма сиркасини истеъмол қилишни мутлақо тақиқлашади.
Овқатга қўшиш
Фото: Shutterstock
Олма сиркасини турли сабзавотлардан тайёрланган салатларга, кўкатларга қўшиш, зайтун ёғи билан аралаштириб ишлатиш мумкин. Бундай таом парҳез тутаётган шахслар учун айни муддаодир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди