15:15 / 17.09.2024
141

Узоқ умр кўришингизга тўсқинлик қиладиган 7 та одат

Узоқ умр кўришингизга тўсқинлик қиладиган 7 та одат
Фото: Thevoicemag.ru
Муайян одатларга риоя қилиш ҳаётни сезиларли даражада узайтириши мумкин, чунки тадқиқотлар кўрсатишича, ирсият ва генлар инсон умрининг атиги 25 фоизига таъсир кўрсатади. Ҳаётни қандай тарзда ўтказиш ва кундалик соғлом одатлар узоқ умр кўришнинг асоси саналади. Қуйида узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришга тўқсинлик қиладиган ва эътибордан четда қолдириладиган одатларни санаб ўтдик.

Профилактик текширувлардан ўтмаслик

“Касални даволашдан кўра унинг олдини олиш яхшироқ” деган нақл остида катта мазмун ётибди. Мунтазам равишда ўтказилиши керак бўлган скрининг текширувлар: маммография, қондаги холестерин ва глюкоза даражасини аниқлаш тестлари, ЭКГ, гинеколог текшируви кабилар келажакда юзага келадиган муаммоларни олдини олишга ёрдам беради ёки мавжуд касалликни унинг эрта босқичида аниқлаш имконини беради.

Кам мулоқот қилиш

Инсонлар ижтимоийлашув орқали мия саломатлигини таъминлаши, руҳан тетик бўлиши ҳамда узоқ умр кўриши фанда исботланган. Шу сабабли бизга ижобий кайфият берадиган инсонлар билан кўпроқ мулоқот қилиш муҳимдир. Ёш ўтгани сайин атрофдаги дўстлат сони камая боради, шунинг учун янги инсонлар билан танишиш жуда муҳим.

Спорт билан шуғулланмаслик

Жисмонан фаол бўлиш машқлар нафақат вазн учун, балки юрак, мия ва суяклар саломатлиги учун ҳам муҳимдир. Мунтазам жисмоний машқлар организмдаги стресс даражасини пасайтиради ва инсоннинг психологик ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сизнинг вазнингизни назорат қилишга ёрдам беради ва қон айланишини нормаллаштиради. Аммо буларнинг барига фақат профессионал спорт билан шуғулланиш орқали эришилади, деб ўйлаш хато. Кун тартибига ҳеч бўлмаса бир неча километр пиёда юриш одатини киритинг. Бошланишига ҳафтада 150 дақиқани жисмоний машқларга ажратинг, сўнг кейинчалик машғулотлар вақтини узайтириб боринг.

Чекиш

Нима учун шифокор ва олимлар спиртли ичимликларнинг хавфсиз дозаларини айта оладик-ю, тамакининг энг кам хавфсиз миддорини ҳақида жим туради? Чунки чекиш миқдориданн қатъий назар ўта зарарли одатдир. Чекиш биринчи навбатда ўпкага салбий таъсир қилмайди, балки инсоннинг барча органлари фаолиятини бузади.

Юрак касалликлари, атеросклероз, тромбоз, 2-тоифали қанд касаллигининг ривожланиши ва унинг асоратлари, когнитив функциянинг ёмонлашиши, деменция ва ақли заифликка дуч келиш — буларнинг бари чекиш сабаблидир.

Истеъмол қилинадиган таом ва унинг сифатига эътиборсизлик

Фото: Thevoicemag.ru
Америкалик олимлар ўттиз йил давомида 90 000 дан ортиқ аҳолининг таомномаси ҳамда ўлим ҳолатларини таҳлил қилишди. Атиги бир чой қошиқ маргарин ва майонезни худди шундай миқдорда зайтун ёғига алмаштириш ўлим хавфини 8-14 фоизга камайтириши аниқланди.

70 ёки 80 ёшдан бошлаб тўғри овқатланиш тартибига ўтишдан кўра, кеч бўлса-да, 40 ёшда соғлом овқатланишни бошлаш осонроқ. Бунинг учун рационда кўпроқ балиқ, мева, сабзавотлар ва дон маҳсулотлар бўлишига аҳамият бериш лозим.

Узоқ умр кўрган қариндошлар ва генларга ишониб яшаш

Бобом доим чекса ҳам, яхши овқатланмаган бўлса ҳам 97 йил умр кўрган ва доимо бақувват бўлган” каби воқеалар ҳақида сиз ҳам эшитгандирсиз? Афсуски, авлодларда ҳам худди шундай тақдир бўлиши эҳтимоли жуда паст: олимларнинг фикрига кўра, генетик омиллар умр давомийлигига 25% дан кўп бўлмаган миқдорда таъсир қилади.

Етарли миқдорда ухламаслик

Уйқуга тўйиш ва соғлом уйқу тартибини шакллантириш узоқ умр гаровидир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уйқу етишмаслиги бевақт ўлим хавфининг ошишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ умр кўришингизга тўсқинлик қиладиган 7 та одат