13:00 / 04.11.2024
61

Ҳар куни сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

Ҳар куни сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Диетологлар ва парҳез тутувчи инсонлар орасида анча машҳур бўлган сули ёрмаси ўзининг озуқавий хусусиятлари, фойдали макро ва микроэлементлари миқдори билан суперфудлардан кам эмас. Унинг таркибида марганец, фосфор, магний ва темир каби муҳим моддалар кўп бўлгани сабабли фойдали нонушта ҳисобланади.

Фото: Эатинг wелл
Қуйида сули ёрмасини ҳар куни истеъмол қилса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлиши ҳақида маълумот берамиз.

Сули ёрмасининг 12 та асосий фойдаси:
- Ўсимлик толаларига бой, юрак ва овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали;
- Узоқ вақтга тўйинганлик ҳиссини беради ва очлик ҳиссини назорат қилади;
- Вазн йўқотишга ёрдам беради;
- Зарарли холестерин даражасини пасайтиради;
- Ичак ва ҳазм қилиш тизими саломатлигини яхшилайди;
- Қондаги шакар миқдорини тартибга солади;
- Ўзидаги фитокимёвий моддалар туфайли ичак микробиоми мустаҳкамланади;
- Бета-глюкан моддаси ёрдамида юрак фаолиятини яхшилайди;
- Оқсил манбаи ҳисобланади;
- Марганец, магний, темир ва фосфор каби муҳим микроэлементларни ўз ичига олади;
- Яллиғланишга қарши хусусиятга эга;
- Аутоиммун ва юрак касалликлари хавфини камайтиради, узоқ умр кўришга ёрдам беради.

Сули ёрмасининг саломатликка таъсири

Фото: Healthline
Сули ёрмаси ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради, унинг таъсирида қондаги қанд миқдори барқарорлашади. Шу сабабли қандли диабет билан оғриган беморлар учун ундан тайёрланган таомлар фойдали бўлади.

Сулидаги бета-глюкан ва крахмал ичаклар саломатлигини тиклайди, яллиғланишни камайтиради, ортиқча вазн ва метаболизм билан боғлиқ касалликлар хавфини камайтиради. Шунингдек, сули ёрмаси вазнни назорат қилишга ёрдам беради.

Сули ёрмасининг хавфли томонлари

Пестицидлар. Сули таркибида донли маҳсулотларни етиштиришда кенг қўлланадиган хлормекват моддаси қолиб кетган бўлиши мумкин, у болаларда ривожланиш жараёнини бузади.

Қорин дам бўлиши. Аввал ушбу маҳсулотни истеъмол қилмаганларда ошқозон дам бўлиши кузатилади.

Семириш хавфи. Жуда кўп миқдорда сули ёрмаси истеъмол қилиш ёки унга юқори калорияли маҳсулотларни қўшиш ортиқча вазнга олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни сули ёрмаси истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?