
Бельгия клуби "Брюгге" бош мураббийи Ники Хайен Чемпионлар лигаси 5-турида Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига қарши ўйин якунлари бўйича фикр билдирди. Учрашувда португалияликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
"Мураккаб ўйин бўлишини билардик, баъзи дақиқаларда азият чекишимизга тўғри келишини ҳам тушунгандик. Аммо иккинчи бўлимда майдонга юқори прессинг ва фаол ҳаракат билан қайтдик.
Бу аслида биринчи бўлим учун ҳам режамиз эди, лекин уни муваффақиятли амалга ошира олмадик. Хатоларга йўл қўйдик, бу эса "Спортинг"га иккита осон гол уриш имконини берди.
Рақибга жуда кўп бўш ҳудуд қолдирдик, бу эса устида ишлашимиз керак бўлган жиҳат", – деди Хайен O Jogo нашрига. "Дарвозабоннинг Блопа билан тўқнашувдан кейинги аҳволи қандай?
У касалхонага олиб кетилди, у ерда текширувдан ўтказилади. Кўкрак қисмига кучли зарба теккан, дастлабки сонияларда унинг ҳолати яхши эмас эди".
Тўқнашув ўйиннинг сўнгги сонияларида юз берди. Тўртинчи голни уришга интилган Блопа ушбу ҳолат учун узр сўради ва унда ёмон ният бўлмаганини таъкидлади.
Мазкур ўйиндан сўнг "Спортинг" 10 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди, "Брюгге" эса тўплаган 4 очкоси билан 26-ўринда жойлашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.