date

"Ливерпуль" Арне Слот бўйича якуний қарор қабул қилди

"Ливерпуль" Арне Слот бўйича якуний қарор қабул қилди

“Ливерпуль” раҳбарияти жамоа сўнгги ҳафталардаги оғир натижаларга қарамасдан, бош мураббий Арне Слотга ишонч билдиришда давом этаётгани маълум қилинди. “Daily Mail” ёзганига кўра, клуб эгалари нидерландиялик мутахассис билан суҳбат ўтказиб, унга бунёдкорлик билан ишини давом эттириши учун тўлиқ қўллов билдирган.

Мерсисайд жамоаси кеча Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичида ПСВга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлгани мухлисларни ташвишга солган эди. Бундан ташқари, “қизиллар” охирги 12 беллашувнинг 9 тасида ютқазиб, жиддий инқирозга юз тутди.

Шунга қарамасдан, клуб раҳбарияти Слотни истеъфога чиқариш ниятида эмас. Улар ўтган мавсумда “Ливерпуль” айнан Арне Слот бошчилигида Англия Премер-лигасида чўққини забт этганини, мураббийга ишониш учун асослар етарли эканини таъкидламоқда.

Айни вақтда “қизиллар” 12 турдан сўнг АПЛ жадвалида фақат 12-поғонада бормоқда. Мухлислар эса жамоа яна тикланиб, Слот бошчилигида талаб этилган натижаларни қайтаришига умид қилмоқда.

“Энфилд”даги бу қарор ҳозирги вазиятда барқарорликни сақлаш ва жамоанинг ички муҳитини тинч ҳолатда ушлаб туришга қаратилганини кўрсатиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" Арне Слот бўйича якуний қарор қабул қилди