
Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоаси бош мураббийи Дино Топпмёллер Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида "Аталанта"га қарши кечган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. Немис клуби ва италияликлар ўртасидаги учрашув 0:3 ҳисобида якунланди.
"Биз биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, Фарес ва Марио учун имкониятлар яратдик. Агар шу даражадаги ўйинларда ғалаба қозонишни истасак, бундай имкониятларни голга айлантиришимиз керак.
Ўйин "Аталанта"нинг икки марта кетма-кет тўпни устунга урганидан кейин ўзгариб кетди – шундан сўнг улар кучайиб кетишди. Шунга қарамай, танаффусда биз ҳали ҳам ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонар эдик", – дейди мураббий клубнинг расмий сайтига берган интервьюсида.
"Уларнинг иккинчи голи бизни ўйиндан чиқариб қўйди, шундан кейин биз тўғри жавоб топа олмадик. Иккинчи бўлимда бизга сўнгги заррача мотивация етишмади.
Биринчи гол олдидан содир бўлган каби тўп йўқотишлар бу даражада жиддий оқибатларга олиб келади". Ушбу учрашувдан сўнг "Айнтрахт" 4 очко билан 28-ўринда жойлашган бўлса, "Аталанта" 10 очко билан 10-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.