
Қўрқинчли тушлар фақат болаларнинг муаммоси эмас. Катталар ҳам баъзан бундай тушларни кўриб, эрталаб асабий ва чарчаган ҳолда уйғониши мумкин. Нега бундай бўлади? Бу организмнинг хавфсизлик сигнали бўлиши мумкинми? Қўрқинчли тушларни камайтириш учун нима қилиш керак?
Келинг, бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз!
Нега қўрқинчли туш кўрамиз?
Олимлар қўрқинчли тушларнинг турли сабабларини ўрганиб чиққан. Уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
Мия маълумотларни қайта ишлайди
Ухлаш пайтида мия кун давомида йиғилган барча маълумотларни таҳлил қилади. Ойнада тасодифий кўрилган сурат, ишдаги стресс, ҳатто кечқурун кўрилган фильм ҳам тушда пайдо бўлиши мумкин. Шундай экан, қўрқинчли фильмлар кўришда эҳтиёт бўлинг!
Қўрқувларимиз намоён бўлади
Ҳаётда нимадан қўрқсангиз, тушда айнан шу ҳолатни кўришингиз эҳтимоли катта. Масалан, баландликдан қўрқадиганлар тушида жарлик четида турганини, тор жойлардан қўрқадиганлар эса қулфланган хоналарда қолиб кетганини кўриши мумкин.
Жисмоний ноқулайликлар ҳам таъсир қилади
Тушда фалаж бўлиб қолгандек ҳис қилганмисиз? Бу ҳолат оёқ-қўлларингиз қотиб қолганда юз бериши мумкин. Организмингиз “туриб, ҳолатингизни ўзгартиринг!” деб сигнал юбораётган бўлиши мумкин.
Қўрқинчли тушларнинг яширин сабаблари
Агар даҳшатли тушлар тез-тез такрорланса, бу организмдаги баъзи муаммолардан дарак бериши мумкин. Қуйидаги омиллар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин:
🔹 Дори-дармонлар – айрим антидепрессантлар ва антибиотиклар мияга таъсир қилиб, тушларга ўзгариш киритади.
🔹 Юқори ҳарорат – касаллик пайтида қўрқинчли туш кўриш эҳтимоли юқори.
🔹 Меъёрдан кўп овқатланиш – оғир ва аччиқ овқатлар уйқуни бузади ва ташвишли тушларга олиб келиши мумкин.
🔹 Спиртли ичимликлар – уйқу тартибини бузади, бу эса ёқимсиз тушлар билан боғлиқ.
🔹 Қондаги шакар камайиши (гипогликемия) – айниқса, диабет билан оғриганларда бу ҳолат кузатилиши мумкин.
🔹 Ҳомиладорлик – гормонал ўзгаришлар асаб тизимига таъсир қилиб, нохуш тушлар кўришга сабаб бўлиши мумкин.
Қўрқинчли тушлардан қандай қутулиш мумкин?
Агар қўрқинчли тушлар мунтазам такрорланса, улар уйқу сифатига таъсир қилиб, кунлик фаолиятингизга халал бериши мумкин. Бундай ҳолатда невролог ёки психологга мурожаат қилиш керак. Мутахассислар физиологик ёки психологик сабабларни аниқлаб, керакли даволаш усулларини тавсия қилади.
- Психотерапия – қўрқинчларингизни таҳлил қилиб, уларни енгишга ёрдам беради.
- Дорилар – баъзи ҳолларда табиий тинчлантирувчи ёки ухлатувчи воситалар тавсия қилиниши мумкин.
- Ҳаёт тарзини ўзгартириш – бу энг самарали усул!
Қўрқинчли тушларнинг олдини олиш учун тавсиялар
- Режимга риоя қилинг – ҳар куни бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғонишга одатланинг.
- Ётоқхонангиз муҳитини яхшилаш – ҳонаингиз совуқ ва сокин бўлиши керак. Ҳар куни шамоллатинг.
- Стрессдан қочинг – ортиқча ташвишлар қўрқинчли тушларнинг асосий сабаби.
- Кечки овқатда меъёрга риоя қилинг – оғир ва ёғли таомларни уйқудан аввал истеъмол қилманг.
- Спиртли ичимликлар ва кофеинни камайтиринг – улар уйқу фазаларини бузиб, қўрқинчли тушларга сабаб бўлиши мумкин.
Қўрқинчли тушлар – инсон онги ва организмининг табиий ҳимоя механизми. Улар баъзан стресс ва ташвишларни қайта ишлашга ёрдам беради, лекин жуда тез-тез такрорланса, соғлиғингиз учун жиддий сигнал бўлиши мумкин.
Сиз ҳам қўрқинчли тушлар кўрасизми? Уларни енгиш учун қандай усуллар қўллайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар