
Европа футболи доирасида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари ўтказилди. Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувдан олдин Ламин Ямални нейтраллаштиришни ваъда қилган Марк Кукурелья ушбу ваъдасини бажарди. "Биз жуда яхши ўйнадик ва бу натижага лойиқ эдик.
Юқори прессинг ва фидойилик ғалабамизнинг калити бўлди. Ўйин режаси жуда яхши амалга оширилди.
Жамоамиз ўйинидан фахрланаман, бундай ўйинлар илҳом беради", - дейди Кукурелья BBC Sport билан суҳбатда. Эслатиб ўтамиз, Марк Кукурелья 2022 йилдан бери "Челси" сафида тўп суради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.