
Европа футболида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тури ўйинлари бошланди. Италиянинг "Наполи" жамоаси ўз майдонида "Қайрат"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Жорий мавсумда неаполликларнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Скотт Мактоминай ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Унга кўра, "Наполи" илк бўлимда яхши ўйин кўрсата олмади.
"Дастлабки йигирма дақиқа жуда қийин ўтди. Иккинчи бўлимда кучайишга эришдик.
Мен жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Антонио Конте менга талабчан ёндошмоқда ва ўйинимдан катта умид кутмоқда", – деди Мактоминай calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.
Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида "Наполи" Лиссабоннинг "Бенфика" жамоасига қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.