
Европа футболида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи бешинчи тур учрашувлари бошланди. Лондоннинг "Челси" клуби машҳур каталониялик "Барселона" жамоаси дарвозасига жавобсиз учта гол урди.
Ушбу ўйинда асосий қаҳрамонлардан бири бразилиялик ёш футболчи Эстевао бўлди. Уни собиқ "Челси" футболчиси Жанфранко Дзола юқори баҳолади.
"У жуда яхши ўйин кўрсатди. Жуда пишиқ ва тажрибали футболчи каби ҳаракат қилди.
Менга айниқса унинг қийинчиликларга қандай муносабатда бўлиши ёқади – вазифа қанчалик мураккаб бўлса, у шунчалик қатъиятли ҳаракат қилади. Бугун у яна бир ажойиб гол урди", – деди Дзола BBC Sport нашрига.
Чемпионлар лигасининг кейинги турада "Челси" сафарда "Аталанта" жамоасига қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.