Ошхонани қулай ва шинам қилиш йўллари

Ошхонани қулай ва шинам қилиш йўллари
Ошхонани қулай ва шинам қилиш йўллари

Ошхона – уйдаги энг муҳим хоналардан бири. У ҳам овқатланадиган, ҳам меҳмон кутадиган ва ҳам оилавий кечаларни ўтказадиган жой вазифасини бажаради, деб ёзади Дарё нашри.

Шунинг учун унинг кўриниши шинамлик, қулайлик ва саранжом-саришталик муҳитини ярата оладиган бўлиши лозим. Биз сизга мутахассисларнинг бу борадаги бир неча маслаҳатларини ҳавола этмоқчимиз.

1-маслаҳат: ошхона ичини пардозлашга жиддий эътибор беринг

Ошхонанинг ички кўриниш пардози мустаҳкам бўлиши лозим. Тез эскирмайдиган материаллардан масалан, ёғоч ва мармардан фойдаланишингиз мумкин. Бу материаллар – мустаҳкам ва чиройли кўринишга эга.

2-маслаҳат: сокин ранглар мажмуини танланг

Ошхона учун юмшоқ ва сокин ранглар мос тушади. Улар ошхонада шинам ва илиқ муҳит яратишга ёрдам беради.
Ошхонани қулай ва шинам қилиш йўллари

3-маслаҳат: ошхона жиҳозларини ақл билан жойлаштиринг

Биринчи навбатда ошхонанинг овқат тайёрлаш учун қулай бўлиши кераклигини эсингиздан чиқарманг. Буни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ошхона техникаларини жойлаштиришда албатта ҳисобга олинг.

4-маслаҳат: ўсимликлар экинг

Ошхонани янада шинамроқ қилиш учун ўзингизга ёқадиган хонаки гуллар билан безатишингиз мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар