Саутҳемптон университети олимлари қаҳвани кўп ичиш фойдасини аниқлашди. Уларнинг таъкидлашларича, қаҳвани кўп истеъмол қилиш жигар саратонининг олдини олиши мумкин экан. Бу ҳақда Kun.uz сайти маълум қилмоқда.
Мутахассислар 2,25 млн кишининг саломатлигига доир ҳолати ўрганилган маълумотларни таҳлил қилишди. Иштирокчилар бир кунда 1 пиёладан 5 пиёлагача қаҳва ичадиганлар гуруҳларига тақсимланди.
Маълум бўлишича, бир кунда бир пиёла қаҳва ичиш гепатоцеллюляр карцинома эҳтимолини 20 фоизга камайтирар экан. 2 таси 35 фоизга камайтирса, 5 пиёла қаҳва бу рақамни 2 карра пасайтиради. Шунингдек, кофеинсиз қаҳва ҳам фойдали таъсир кўрсатса-да, камроқ даражада бўлиши таъкидланди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ичимликдаги моддалар шамоллаш, саратонга қарши антиоксидантлик ва бошқа хусусиятларга эгадир. Бошқа мутахассислар эса, қаҳвани жон-дилидан яхши кўрувчилар жигар циррозига камроқ учрашини исботлашган эди.
Шу билан бирга, олимлар, барчани бирдек қаҳвани кўплаб ичишга чақирмайди. Чунки, дастлаб, уларнинг айтишича, қаҳвани кўп ичишдан келиб чиқадиган зарарларни аниқлаб олиш керак. Масалан, ҳомиладор аёллар бу ичимликни ичмаслиги мақсадга мувофиқлиги маълум ва машҳур. Аммо, 2030 йилга келиб 1,2 млндан ортиқ инсон жигар саратонидан азият чекиши тахмин қилинаётгани эътиборга олинса, тадқиқот натижаси фойдадан холи эмас, албатта. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?