Бошлиқлар қўл остидаги ходимлари бажараётган ишларидан мазмун топа олишлари учун уларга қандай ёрдам беришлари мумкин? Harvard Business Review етакчилик ва раҳбарлар коммуникацияси соҳасидаги мураббий Кристи Ҳэжеснинг тадқиқотларидан парча эълон қилди.
Ташкилотлар корпоратив қадриятларни шакллантириш учун катта ресурсларни сарфлашади, бироқ уларнинг ичидаги энг илҳомлантирадиганлари — Volvo’нинг хавфсизликка содиқлигидан тортиб, Facebook’нинг инсонларни бирлаштиришга интилиши ҳам кундалик меҳнат икир-чикирларида ўз тусини йўқотиб, иккинчи планга ўтиб кетади.
Аслида, ходимлар ўзларини буткул ишга жалб қилинган ҳис этишлари ва ундан қониқиш ҳосил қилишлари учун мақсадни ич-ичидан сезишлари талаб этилади. 2016 йилда Deloitte компанияси тадқиқот ўтказиб аниқладики, ходимлар ўзларининг профессионал ва шахсий мақсадлари, яъни ўзлари учун муҳим бўлган нарсаларни қўллаб-қувватловчи компанияларга содиқ бўлишар экан. Гарчи бу тадқиқот ёши ўтган авлодга хос дейилаётган бўлса-да, 10 йилдан бери тажрибали раҳбарларни ўқитиш билан шуғулланаётган мутахассис сифатида айтишим мумкинки, бундай позиция барча авлодлар учун хосдир. Лавозим, соҳа ва касб қандай бўлишидан қатъи назар, барчамиз ўзимиз бажараёган ишда бирор маъни бўлишини истаймиз.
Раҳбарлар ҳар бир ходимнинг ҳаёти ёки ишида айнан ҳозир нима муҳим экани ҳақидаги саволга жавоб берувчи мақсадни ич-ичдан сезиш туйғусини оддий суҳбат билан аниқлаб, қўллаб-қувватлашлари мумкин. Бундай техникалардан бирини ҳаракатларни аниқлаштириш назарияси таклиф этади. Бу назарияга кўра, ҳар бир ҳаракат учун тавсифлаб беришнинг кўплаб даражалари мавжуд. Масалан, мен айни дамда ушбу мақолани ёзаяпман. Паст даражада мен ҳарфларни клавиатурада териб ўтирибман, юқори даражада янада самарали раҳбарларни тарбиялаяпман. Қачонки раҳбарлар ўз ходимларини ана шундай зина бўйлаб бошлар экан, улар қўл остидагиларга энг чигал масалаларда ҳам маъни топишда кўмак беришади.
Ходимларига ўзини англаш ва ички мақсадини топишда кўмаклашишнинг бошқа йўли — беш йўналиш бўйича саволларни мунтазам муҳокама этишдир. Раҳбарлар қуйидаги саволларни беришлари мумкин.
Қайси ишни яхши бажара оласиз? Қайси ишчи функциялар сиздан камроқ куч талаб этади? Ҳаммадан кўра яхши бажара оламан деб ҳисоблаб, ўзингизни қайси вазифаларга ура оласиз? Профессионал фаолиятингизда қандай хизматларингиз алоҳида эътироф этилган? Сизнинг вазифангиз — инсонларга кучли томонини аниқлашда ёрдам бериш ва бунинг шарофати билан уларга янги имконият эшикларини очиб бериш.
Сизга нима ёқади? Анъанавий иш ҳафтасининг қайси вазифаларини интизорлик билан кутмоқдасиз? Рўйхатингиздан нима сизни энергия билан бойитади? Агар сиз ўзингиз чекловларсиз ишни белгилаганингизда вақтни қандай ўтказган бўлар эдингиз? Бу саволлар инсонларга ишда нималарни севишларини тушуниш ёки эслашга ёрдам беради.
Сизга нима фойдалидек кўринади? Ишингизнинг қайси натижалари билан кўпроқ фахрланасиз? Вазифаларингиздан қай бири жамоа ёки ташкилот учун муҳимроқ? Ҳаётингиздаги муҳим устуворликлар нималардан иборат ва улар иш билан қандай уйғунлаштирилади? Бу саволлар серияси муайян ишнинг ички қийматини аниқлаб беради.
Нима сизни олдинга интилтиради? Ҳозир ўрганаётган кўникмаларингиздан қай бирларини келажакда ишлатмоқчисиз? Ўзингизнинг кейинги қадамингизни қандай тасаввур этасиз? Бугунги ишингизни сизни қай тарзда истагингиздагига яқинлаштиради? Бу саволлар берилишидан мақсад — ходимларга бугунги ишлари келажакдаги мақсадларга интилишда қандай ёрдам беришини кўрсатишдан иборат.
Бошқаларга нисбатан муносабатингиз? Ҳамкорликнинг қай тури сизга кўпроқ тўғри келади? Сизга кўпроқ ёқадиган ҳамкасбларингиз билангина тўла офис қандай кўринишга эга бўларди? Иш сизнинг оилангиз ва ижтимоий алоқаларингизни қандай мустаҳкамлайди? Бу саволлар инсонларни ишга мазмун бахшида этадиган ва уларни ривожлантирадиган муносабатлар ҳақида ўйлашга мажбур этади.
Бошқаларни мақсад сари бир йўлда йўналтириб бориш осон иш эмас, лекин ушбу стратегияларнинг сизга ёрдами тегиши аниқ.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар