date

Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди

Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди
Толибон ҳукумати Афғонистонда бутун мамлакат бўйлаб интернет ва алоқа хизматларини тўхтатди. Маълумотларга кўра, мамлакат ҳозирда “тўлиқ интернет узилиши”ни бошдан кечирмоқда.

Толибонлар қарорнинг сабабини айтмади. Уларнинг сўзларига кўра, телекоммуникация хизматлари “кейинги кўрсатмагача” ўчирилади.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, интернет душанба кечқурун узилган. Мутахассислар бундай узилишлар иқтисодиёт ва кундалик ҳаётга катта зарар етказишини айтмоқда.

Толибон ҳокимиятга келганидан бери қаттиқ чекловлар жорий қилмоқда. Аёллар таълимдан маҳрум этилди, инсон ҳуқуқлари мавзуси тақиқланган. Интернетнинг ўчирилиши эса навбатдаги чеклов бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди