date

Наманганда 4 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти мусодара қилинди

Наманганда 4 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди.

Маълумотларга кўра, муқаддам судланган А.Р. исмли шахснинг “Cobalt” русумли автомашинаси “Янгиқўрғон–Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилиб текширилган.

Кўздан кечириш жараёнида хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркасиз 2 500 қути “Milano New York” ва 1 500 қути “Esse Change” номли сигареталар ноқонуний савдо мақсадида олиб келинаётгани аниқланди.

Жами 4 минг қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 4 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти мусодара қилинди