date

Покистонда қийналган она 5 фарзанди билан ватанга қайтди

Покистонда қийналган она 5 фарзанди билан ватанга қайтди

Покистонда оғир аҳволда қолган ватандошимиз К.И. ва унинг беш нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, К.И. ўз мурожаатида Покистонда боқувчисиз қолгани, уй-жой ва кундалик эҳтиёжлар учун маблағи йўқлигини билдирган ва юртига қайтишда ёрдам сўраган.

Ўзбекистоннинг элчихонаси мурожаатни алоҳида назоратга олиб, уларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур ёрдамни кўрсатди. Шунингдек, қайтиши учун барча консуллик-ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Покистон расмийлари билан музокаралар натижасида, визаси ва қонуний туриш тартибини бузганига қарамасдан, К.И. ва фарзандлари жаримасиз давлатдан чиқиб кетишига рухсат берилди.

Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги ёрдамида “Uzbekistan Airways”нинг “Исломобод–Тошкент” йўналишида авиачипталар олиб берилди ва оила 27 сентябр куни юртига қайтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Покистонда қийналган она 5 фарзанди билан ватанга қайтди