Мадагаскар президенти Андри Ражелина ёшлар намойишларидан сўнг ҳукуматни тарқатиб юборди. Норозиликлар сув ва электр таъминотидаги муаммолар сабаб юзага келди.
Президент телемурожаатида халқдан узр сўраб, бош вазир ва ҳукумат истеъфога чиқарилганини айтди. Янги бош вазир уч кун ичида танланади.
Намойишлар пойтахт Антанариводан бошланган ва бошқа шаҳарларга тарқалган. БМТ маълумотига кўра, тўполонларда 22 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам жароҳатланган.
Мутахассислар бу воқеаларни президент учун энг катта сиёсий синовлардан бири, деб баҳоламоқда. Мамлакат аввал ҳам бир неча марта сиёсий инқирозларни бошдан кечирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар