date

Нурудинов ва Жўраев жаҳон чемпионатида бир вазнда чиқиш қилади

Нурудинов ва Жўраев жаҳон чемпионатида бир вазнда чиқиш қилади

2025 йил 2–11 октябрь кунлари Норвегиянинг Фьорде шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу мусобақада 100 дан ортиқ мамлакатдан келган 800 дан зиёд спортчи медаллар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам нуфузли чемпионатда ўзининг энг кучли спортчилари билан иштирок этади. Улар орасида Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов ҳам бор.

Икки атлет ҳам бир хил вазн тоифасида — 110 кгда баҳсга тушади. Ушбу вазндаги беллашувлар 10 октябрь куни ўтказилади. Ўзбекистон вақти билан соат 22:30 да спортчиларимизнинг чиқиши режалаштирилган.

Жамоатчилик улардан юқори натижалар кутиб турибди. Айниқса, Нурудинов ва Жўраев каби икки кучли спортчининг бир вазнда баҳсга тушиши боксчилар ва атлетика мухлислари учун катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурудинов ва Жўраев жаҳон чемпионатида бир вазнда чиқиш қилади