Табассум қилиш инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши бугунги кунда ҳеч ким учун сир эмас. Олимлар фикрига кўра, жилмайиш ва кулиш жараёнлари иммунитетни оширади, йиғи эса саломатлигингизни мустаҳкамлайди. Буюк Британия ҳамда Қўшма Штатларда олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар бу борада айнан шундай тўхтамга келиш учун асос яратди.
Миннесот ҳамда Ланкастер университети олимлари йиғи ва унинг натижасида организмда содир бўладиган жараёнларни кузата туриб, йиғлаш ҳам инсон учун кулишдан кам бўлмаган ижобий натижалар беришини аниқладилар. Бу борада фақатгина қачон ва қанчалик кўп йиғлашнинг аҳамияти бор.
Миннесот Университети олимлари йиғлаш давомида бироз кўз ёш тўкиб олган 88,8% кишиларда кайфият кўтарилиши жараёнини пайқадилар. Бунинг боиси инсон тушкунлик ҳолати сабаб юзага келган кўз ёшдан ҳалос бўлишидадир. Организм кўз ёш билан бирга танадан юрак ҳуружини пайдо қилувчи моддани чиқариб ташлайди. Бундан ташқари, йиғлаш жараёни чуқур нафас олиш билан кечиб, ушбу ҳолат танадаги кортизол – стресс гормони даражасининг пасайишига олиб келади.
Тажриба иштирокчиларини кузатган Уиллиам Фрейнинг таъкидлашича, йиғи қатор ижобий сифатларга эга. Кўз ёш – эмоционал ва жисмоний сабаблар туфайли юзага келади. Йиғининг биринчи турида кўз ёшни тушкунлик ҳолати пайдо қилса ва иккинчи тури оғриқ натижасида юзага келиб, ҳар икки ҳолат сабаб тўкилган кўз ёш таркиби турлича бўлади.
Британиялик олимлар ўз навбатида йиғлаш жараёнининг психологик томонларини алоҳида қайд этдилар. Кўпчилик инсонлар атрофдагилар уни ожизликда айблашларидан қўрқиб ҳиссиёт ва кўз ёшни “ичларига ютадилар”. Борди-ю атрофдагилар сизни тўғри тушунишларига шубҳангиз бўлса, тоза ҳавода, бироз ёлғиз қолганча йиғлаб олган маъқулроқ. Чуқур нафас олиш ва организмни ортиқча “юк”дан ҳалос қилиш теран фикрлашга йўл очиб беради.
Аммо, ҳар нарсанинг меъёри яхши бўлгани каби йиғида ҳам чегарани унутмаган дуруст. Ҳаддан ортиқ кўп йиғлаш тери қатламларида намликнинг йўқолиши, бунинг натижасида эса ранги ва ҳолатининг ёмонлашишига олиб келади. Олимлар ҳафтада бир марта йиғлаб олишни меъёрий ҳолат дея баҳолашмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...