Кўпчиликка маълумки, бир маънода мобил телефонимизга тобемиз, бироқ барибир улардан фойдаланишга мажбурмиз. Шунинг учун кўп сонли мобил иловаларга қимматбаҳо вақтимизни ўғирлашга йўл қўймаслигимиз керак. "Лайфхакер" бу борада ёрдам бериши мумкин бўлган баъзи тавсиялари билан бўлишди.
1. Автомобилда телефондан фойдаланишни бас қилинг
Смартфонни машина ғаладонига (бардачок) солинг ёки уни махсус режимга ўтказинг. Android ва iOS қурилмаларида шундай иловалар мавжуд. Муқобил сифатида Android бошқарувидаги телефонларга Drivemode иловасини юклаб олишингиз мумкин. У телефон экранига қарамай, бор диққатни йўлга қаратиш имконини беради. Шунингдек, дастур мусиқий плеер ва хабарга овоз билан жавоб бериш имкони каби кўплаб турли функцияларга эга.
2. Телевизор кўраётганингизда ёки мутолаа қилаётганингизда телефонни яшириб қўйинг
Фаол ҳолатингизда смартфонни ёнингизда сақланг. Бироқ уйга боришингиз билан мобил қурилмани узоқроққа олиб қўйинг. Уни зарядлашга қўйинг ва худди уй телефонидек муносабатда бўлишни ўрганинг. Ундаги хабарларни қанча кам текширсангиз, соатлаб ижтимоий тармоқларга шўнғиб кетиш имкони шунча кам бўлади.
Ўрнингиздан туриб, хабарни ўқишга тўғри келган бўлса ҳам, қурилмани ётган жойидан қўзғатманг. Уни чўнтагингизга солманг.
3. Хабарларни ўчириб қўйинг
Бу айниқса шошилинч жавоб талаб қилмайдиган хабарларга тааллуқли. Қўнғироқлар ва СМС-хабарларни ёқиғлиқ қолдириш мумкин. Бироқ Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ функцияларни дадил ўчириб қўйинг. Почтани ҳам худди шундай.
Янги илова юклангандан кейин ундаги хабарларни дарҳол ўчиринг. Унга қайтадан кирсангиз кирибсиз, шунда у қаердаги эслатмалари билан диққатингизни бузмайди.
4. Қурилмадан фойдаланиш вақтини чегараланг
Смартфонни қўлга олишингиз билан, биринчи навбатда, бирор фойдали иш билан шуғулланиш вақти келганини эслатиб турувчи таймерни ўрнатинг. Android-смартфонларда бу - QualityTime иловаси.
Таймер ишга тушиши билан имкон қадар телефонни тўлиқ ўчириб қўйинг. Бу чора кескиндек туюлиши мумкин, бироқ ҳеч бўлмаганда, бир марта шундай қилиб кўринг ва бундан нима чиқишини кўринг.
5. Навбатда турганда смартфондан фойдаланманг
Шифокорга навбатга турганда ижтимоий тармоқларни кўздан кечиришдан бошқа яна нима билан шуғулланиш мумкин деб ўйлаймиз. Бироқ ҳақиқатда янада ижодкорроқ ва кенг фикрлироқ бўлишни истасангиз, ҳатто шундай пайтларда ҳам смартфондан халос бўлишга тўғри келади.
Телефонни бошқа чўнтакка солинг, шунда ҳадеб уни қўлга олавермайсиз. Смартфонга қурилмани ўчиришни эслатувчи фон суратини ўрнатинг ва ҳар ҳафта уни янгиланг. Атрофингиздаги реал ҳаётда нималар бўлаётганига қизиқиш билдиришга ҳаракат қилинг.
6. Ётоқда телефондан фойдаланманг
Ётоқда ётганингизда телефонни қўлга олмасликка қарор қилинг. Куннинг маълум бир қисмида кераксиз функцияларни блоклаш учун Android'да Offtime, iOS'да эса Freedom иловасини қўлланг. Улар сизга Twitter, Facebook ва Instagram'га киришни тақиқлаб қўяди. Аввалгидек муҳим хабарларни ёқиб қўйишингиз ҳам мумкин.
Агар ОАВда ёки ижтимоий тармоқларда фаол ишласангиз, бундай усул нореалдек туюлиши мумкин. Шундай бўлса-да, барибир улардан фойдаланиш мумкин: масалан, твит йўллаш керак бўлса, бир муддатга компьютерга мурожаат қилинг.
7. Ижтимоий тармоқлардан келувчи хабарларни текшириш циклига барҳам беринг
Почта, Twitter, Facebook, Instagram ва бошқаларни кўздан кечиришни тўхтатаётиб, кўпинча уларни яна қайтадан текшириб чиқиш истаги пайдо бўлади. Бир ўтиришда бир иловани текшириш, ундан кейин эса телефонни олиб қўйишни ўрганинг.
Иловаларга кетма-кет қараш одатидан халос бўлиш қийин, шунинг учун бу жараённи автоматлаштиришга ҳаракат қилинг. Фойдаланиб бўлган дастурларингизни дарҳол ёпинг. Асосий экрандан чалғитувчи сервисларни олиб ташланг ва уларни папкаларга жойланг.
Бир ижтимоий тармоқни бир кун ёки бир ҳафтага ўчириб қўйишга ҳаракат қилинг ва текширинг - бу ҳақиқатда сиз учун жуда муҳимми ёки йўқ. Бошқа сервислар билан ҳам худди шундай йўл тутинг. Ҳеч бўлмаганда, бир чалғитувчи дастурдан қутулишга муваффақ бўлсангиз, шунинг ўзи жуда яхши натижа.
8. Осон бўлади деб ўйламанг
Мукаммал мувозанатни топиш қийин. Юқорида санаб ўтилган тавсияларга амал қилиб кўринг. Иловалар кўп вақтингизни олади. Муҳимроқ ишингиз бўлса, унга вақт ажратиш учун телефондан чалғишнинг янгидан-янги усулларини излашингизга тўғри келади. Тезкор ечим йўқлигини англаб етасиз. Бунга тинимсиз тажриба қилибгина эришиш мумкин.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...