Даҳолик фақат ўткир ақл салоҳияти билан эмас, балки ижодкорлик — ҳар қандай вазифани ҳал қилишда тассаввурни ишга солиш хусусияти билан ҳам белгиланади. Time буюк даҳоларни нималар бирлаштиришига доир мақоласи билан бўлишди.
Ностандарт фикрлаш
Бенжамин Франклинни олайлик. У мактаб таълимини олмай, мустақил равишда ўқиб-ўрганиб, улуғ ихтирочи, дипломат, олим, ёзувчи ва сиёсий арбоб бўлишга муваффақ бўлди. Франклин чақмоқ электрик табиатга эга экани ва уни тийиш усулини кашф қилди. У океан оқимлари ҳароратини ўлчади ва Гольфстрим харитасини биринчи бўлиб аниқ тузган инсон бўлди.
Альберт Эйнштейннинг тақдири ҳам шунга ўхшаш. У болалигида кеч гапира бошлаган. Эйнштейн ўша даврнинг таълим тизимига нисбатан салбий муносабатда бўлгани боис ёмон ўқиган.
У ҳамма нарсага шубҳа билан қарарди ва олаётган барча билимлари устида қайта бош қотирарди, бу эса ўша давр классик таълим олувчиларининг хаёлига ҳам келмаган.
Нутқ кўникмаларининг секин ривожланиши эса унга кундалик ҳодисаларни диққат билан кузатиш имкониятини берди.
Ёки Стив Жобсни эсланг. У ҳам Эйнштейн каби гўзалликнинг муҳим аҳамиятга эга эканига ишонарди. У санъат турлари, аниқ ва гуманитар илмлар бир-бири билан боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Маълумки, Жобс ўқишни ташлаб, каллиграфия ва рақсга қатнай бошлаган, кейинроқ эса маънавий озуқа излаб Ҳиндистонга йўл олган.
Қизиқувчанлик
Леонардо да Винчини энг етук даҳо деб аташ мумкин бўлса керак. У ҳам мусаввир, ҳам олим каби фикрлаган ва шу туфайли назарий тушунчаларни тасаввур қилиши мумкин эди. Да Винчининг сўзларига кўра, у тажриба ва малака тарафдори бўлган. Унинг энг илҳомбахш хусусияти қизиқувчанлик бўлган.
Ундан кейин қолган кундаликнинг минглаб варақлари уни қизиқтирган саволларга тўла. Масалан, у одамлар нима учун эснаши, қандай қилиб айлана майдонига тенг квадратни қуриш, аорта клапанининг ёпилишига нима мажбур қилиши, инсон кўзлари ёруғликни қандай қабул қилиши ва бу қандай қилиб тасвирий санъатда керак бўлиши мумкинлигини билишга қизиққан. У сигир плацентаси, тимсоҳ жағи, инсон юзидаги мушаклар ва ой ёруғлигини ўрганишга қарор қилган.
Да Винчи ҳамма нарсани билишга қизиққан, шу жумладан космос ва бизнинг ундаги ўрнимиз ҳақида ҳам.
Унинг қизиқишлари кўпинча одамлар одатда болалигида ўйлайдиган нарсаларга йўналтирилган бўлган (масалан, нима учун осмон мовий рангда экани).
Баъзи одамларни муайян соҳада даҳо деб ҳисоблаш мумкин, масалан Леонард Эйлер - математикада, Моцарт - мусиқада. Да Винчининг истеъдод ва қизиқишлари эса серқирра бўлган. У мушаклар тузилмасини ўрганиб, сўнг дунёдаги энг машҳур табассумни тасвирлаган.
Да Винчи шунчаки ақлли бўлгани учунгина даҳо бўлмаган. Энг муҳими, у универсал ақл намунаси, қизиқувчанлиги чегара билмас инсон бўлган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди