09:46 / 11.02.2018
4 969

Қилган эзгу амалларингиз албатта бир кун келиб ўзингизга қайтади

Қилган эзгу амалларингиз албатта бир кун келиб ўзингизга қайтади
Йигирманчи асрнинг бошларида бир шотланд фермери уйига қайтиш йўлидаги ботоқоқликдан ўтаётиб, тўсатдан ёрдам сўраб бақирган овозни эшитади ва дарҳол ёрдамга чопади. У ботқоқнинг балчиқли аталасида жон талвасасида чиқишга интилаётган болани кўради. Бола ботқоқнинг комидан қутилишга ҳаракат қилар, даҳшатли тубсизлик эса унинг ҳар бир ҳаракатидан сўнг уни янада пастга тортиб муқаррар ҳалокат онини яқинлаштирар, бола эса чорасизлик ва қўрқув билан қичқирар эди. Фермер чаққонлик билан дарахтнинг қалин шохини кесиб эҳтиётлик билан унга яқинлашди ва нажотбахш бутоқни узатди.

Бола хавфсиз жойга чиқиб олди. Энди уни қалтироқ тутар, анча вақтгача кўз ёшларини тўхтата олмай ўкириб йиғлар эди. Энг муҳими у муқаррар ўлимдан халос бўлган эди!

— Юр мен билан уйга, — деб таклиф қилди фермер. — Сен тинчланиб олишинг, кийимларингни қуритишинг ва исинишинг зарур.

— Йўқ-йўқ, — бола бошини сарак-сарак қилди, — мени отам кутаяпти. У жуда ховотир олаётган бўлса керак.

Ўз халоскорининг кўзларига чексиз миннатдорчилик билан боқди ва бола югуриб кетди.…

Эртаси куни эрта тонгда фермернинг уйи олдига зотдор отлар қўшилган ҳашаматли извош келиб тўхтади. Извошдан тўкис ва башанг кийинган оқсуяк тўра тушиб, фермерни чақирди ва ундан сўради:

— Кеча менинг ўғлимнинг ҳаётини сиз қутқариб қолдингизми?

— Ҳа, мен, — жавоб берди фермер.

— Мен сиздан қанча қарздорман?

— Мени хафа қилаяпсиз, жаноб. Мендан ҳеч қандай қарзингиз йўқ, чунки мен ҳар қандай диёнатли одам қилиши зарур бўлган ишни қилдим.

— Йўқ, мен буни шундай қолдира олмайман, чунки менинг ўғлим мен учун жуда қадрли. Истаган миқдордаги пулни айтинг, — ўз сўзида қаттиқ туриб олди, меҳмон.

— Мен бу мавзуда бошқа гаплашишни ҳоҳламайман. Хайр. – Фермер кетишга чоғланди. Шу пайт эшик очилиб, пиллапояга унинг ўғли югуриб чиқди.

— Бу сизнинг ўғлингизми? — сўради, бадавлат меҳмон.

— Ҳа, жаноб, — ўғлининг бошини силаб, ғурур билан жавоб қилди фермер.

— Келинг бундай қиламиз. Мен ўғлингизни Лондонга ўзим билан бирга олиб кетаман ва ўқиши учун харажатларни ўз зиммамга оламан. Агар у ҳам отаси каби олийҳиммат ва диёнатли бўлса, сиз ҳам, мен ҳам бундан ҳеч қачон афсусланмаймиз.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди, сўнгра тиббиёт институтини якунлади ва тез орада унинг номи, пеницилин дорисини кашф қилган инсон сифатида бутун дунёга машҳур бўлди. У Александр Флемминг эди.

Иккинчи жаҳон уруши олдидан Лондоннинг бадавлат шифохоналаридан бирига ўша оқсуяк жанобнинг ўғли, оғир ўпка шамоллаши билан олиб келинади. Нима деб ўйлайсиз, бу сафар унинг ҳаётини нима сақлаб қолди? – Ҳа, айнан Александр Флемминг кашф қилган пеницилин!

Александр Флеммингнинг ўқишига шароит яратиб берган бадавлат жанобнинг номи Рандольф Черчилл эди. Унинг ўғли эса Англиянинг машҳур бош вазири Уинстон Черчилль.

Уинстон Черчилл шундай деган: «Сенинг қилган эзгу амалинг албатта ўзинга қайтади».

Mанба: usm.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қилган эзгу амалларингиз албатта бир кун келиб ўзингизга қайтади