17:50 / 07.03.2018
6 544

Қилган иши ёмонлик бўлганларга ризқнинг доимий келиб туриши сабаби нимада? (видео)

Қилган иши ёмонлик бўлганларга ризқнинг доимий келиб туриши сабаби нимада? (видео)
Фирибгарлик нима ўзи? Инсон қандай қилиб ўзи каби бир инсонни алдаб, унинг мулкини ўзлаштириб олади? Бунинг учун, аввало, биз баъзи асосий тушунчалар билан танишиб олиш керак.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан содир бўладиган нарсаларга қудрат, суннат, оят дейилади. Пайғамбар алайҳимуссаломларга Аллоҳ таоло томонидан берилган ва инсонларни ҳайратга соладиган ишларга мўъжиза дейилади. Авлиёларнинг одамларни ҳайратга соладиган ишлари каромат дейилади, фирибгарларнинг кўз бойлашларига эса истидрож дейилади. Ҳар бир нарса ўз исми билан номланиши адолатдир, ҳар бир нарса ўз ўрнига қўйилиши адолатдир. Лекин бу мезон, бу низом бузилса, адолатсизлик бўлади. Шунинг учун дуч келган ҳар бир нарсани мўъжиза дейиш хатодир. Мўъжиза пайғамбарларга берилган. Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин қолган ягона мўъжиза Қуръони Каримдир. Мана шу чинакам мўъжизадир. Лекин кейинги пайтларда кўпайиб қолган турли ҳолатлар мўъжиза эмас. Масалан, бир қўзичоқ ёзувга ўхшаш ранг билан туғилса, уни мўъжиза деб, туғмаётган хотинларни атрофида айлантирмаймиз ёки булутда Аллоҳ деган шакл ҳосил бўлиб қолса, «Ана мўъжиза!», деб бақирмаймиз.

Худди шунингдек, фирибгарлар бирон ғайриоддий иш кўрсатса, буни истидрож дейиш керак. Истидрож сўзининг кўтарилиш маъноси ҳам бор, пастликка қараб чуқурлашиш маъноси ҳам бор. Бунда фирибгарларга, кўз бойлоғичу сеҳргарларга сеҳру, кўз бойлаш ишларида, фириб ишларида маҳорат ёки қобилият берилса, унинг дўзахдаги ўрни чуқур кетиши ҳам тушунилади. Нима учун сеҳргарнинг сеҳри ишлайверади? Чунки у ҳар сафар сеҳр қилганида дўзахдаги ўрнини мустаҳкамлайверади, янада чуқур кетаверади. Дажжолга ҳам фириб берилади, у бир мўминни иккига бўлиб, тирилтиради, лекин иккинчи марта бу ишни қила олмайди, чунки унга бир марта – одамларни алдашга имкон берилади. Бу фириб унга нима учун берилди? Дўзахдаги ўрнини чуқурроқ қилиш учун.

Баъзилар Аллоҳ таолонинг айрим ишларига норози бўлади. Масалан, залолатда юрган бир одам намоз ўқимайди, рўза тутмайди, куну тун ичади, қилган иши ёмонлик, лекин иши жойида, ризқи келиб турибди, бу борада ҳеч бир муаммоси йўқ. Намозхон, бировга озор бермайдиган мўмин-мусулмонларнинг эса боши муаммодан чиқмайди, деб тилимиз айтмаса ҳам, нафсимиз эътироз билдириши мумкин. Жавоб шуки, ундайларнинг ҳолати – ибодат қилмаса ҳам, ҳаромда юрса ҳам, иши юришавериши – уларга бўлган синов муддатининг чўзилишидир, дўзахдаги ўрнининг чуқурлашувидир. Аллоҳ таоло барчамизни бундан сақласин.
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қилган иши ёмонлик бўлганларга ризқнинг доимий келиб туриши сабаби нимада? (видео)