Ишинг зўр бўлиб, мартабанг чандон кўтарилиб, ташқарида ҳамма сенга таъзимда бўлса-ю, уйингда тинчлик, тотувлик бўлмаса, бари бекор! Ер куррасида ғимирлаб юрганки одам уйим, болам-чақам дб юради. Кўчадаги ишларини жадаллик билан бажариб, хонадонига югургани югурган. Қизиғи шуки, инсон яхши уйига ҳам, ёмон уйига ҳам талпинаверади. Шунисига қараб, бу уйдан ё бахтли, ё бахтсиз, ё бутун, ё ярим одамлар чиіадилар. «Оила» деб аталган паноҳистонда яхши иқлим яратиш учун эса аёлга аёллик, эркакка эркаклик илми сув, ҳаво қадар зарур!
Ўғлоним, ҳозирги сенга етказадиганим — дастлабки жуда нозик илм, ёдингда тут: эркак кишини асосан қулоғи етаклайди ва уни кўп балоларга гирифтор қилади. Келинчакка чимилдиқда айтадиган биринчи гапинг шу бўлсин:
—«Илоҳим, сиз билан бирга ҳаммамизга саодатли кунлар келаётган бўлсин. Аммо айтиб қўяй, мен оила аъзоларимсиз бир бўлакман, бутунлигим улар билан. Мени дунёга келтирган муаллифларим, тумшуғида сув, дон бериб вояга етказган халоскорларим шу оиламдагилар. Уларнинг пасту баланд феъллари ўзимга аён. Балки биридан севиниб, биридан куйиб юрарман, аммо қандайлигидан қатъий назар, улар менинг мулким, менинг қисматим, маҳримга тушган, ёқмай қолса, кечиб юборолмайман! Ўртага қўядиган биринчи шартим шу: ҳеч қачон жигар-бағриларимни менга ёмонламанг. Сиз туфайли ҳе биридан кўнглим қолмасин! Қўлингиздан келса, уларни менга иссиқ кўрсатинг, ёмонларимни яхши қилиб беринг! Агар бу илтимосимни бажармасангиз, сиздан икки дунё рози эмасман!»
Мана шу гапни айтиш қўлингдан келсин, ўғлоним!
Турсуной СОДИҚОВА
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди