date

Meta бизнес сунъий интеллекти ҳафтасига 10 миллион суҳбатни ўтказмоқда

Meta бизнес сунъий интеллекти ҳафтасига 10 миллион суҳбатни ўтказмоқда

Meta компаниясининг бизнес учун мўлжалланган сунъий интеллект воситалари март ойи охирига келиб ҳафтасига 10 миллионга яқин суҳбатни амалга оширди. Бу кўрсаткич йил бошида атиги 1 миллионни ташкил этган эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ҳозирги кунда 8 миллиондан ортиқ реклама берувчилар компаниянинг камида битта сунъий интеллект воситасидан фойдаланмоқда. Ушбу воситалар ҳозирча кичик бизнес вакиллари учун бепул тақдим этилмоқда.

Компания раҳбари Марк Цукерберг келажакда бу хизматлар пуллик бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, хабар алмашиш иловаларидаги бизнес сунъий интеллекти ҳозирча бепул бўлса-да, узоқ муддатли монетизация модели устида иш олиб борилмоқда.

Meta ўзининг бизнес маҳсулотларига сунъий интеллект имкониятларини жорий этишда давом этмоқда. Хусусан, ўтган йили ташкил этилган Meta Суперинтеллигенcе Лабс бўлими томонидан яратилган Мусе Спарк модели ишга туширилди.

Биринчи чорак якунларига кўра, Meta компаниясининг соф фойдаси 26,8 миллиард долларни ташкил этди. Умумий даромад эса ўтган йилга нисбатан 33 фоизга ўсиб, 56,3 миллиард долларга етди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Meta бизнес сунъий интеллекти ҳафтасига 10 миллион суҳбатни ўтказмоқда