Очлик туфайли сиз ақл-идрокингизни чархлайсиз. Қўрқув ва безовталикдан қутуласиз.
Фото: «Alter-zdrav.ru»
«Инсон ўзига пичоқ ва санчқи билан гўр қазийди»
Сиз оч қолган пайтда ҳаётий қувват организмингизда тозалаш ишларини бажаради. Организм ўз-ўзини тозалайди, тиклайди. Овқат ейишни тўхтатсангиз, танангизда мўъжизавий ҳолатлар рўй беради! Агар организмингиз топ-тоза бўлишини хоҳласангиз, оч қолишингиз керак! Қуйида машҳур парҳезшунос, саломатлик ҳимоячиси Пол Брегг китобидан айрим қайдлар билан танишасиз.
...Уриниб кўринг, бир неча бор ҳаракат қилинг, ана шунда илгари ҳеч қачон бошдан кечирмаган ички мусаффоликни ҳис этасиз, бу сизни саломатлик сари етаклайди.
Одамлар ўзининг касаллиги ҳамда эрта қаришига ҳар қандай важни рўкач қилади, фақат овқатни айбламайди, холос. Шу боис барча вазиятлар унинг учун сир бўлиб қолади.
Инсон организми узоқ йиллар давомида бўкиб егани, очликдан фойдаланмагани ҳамда ҳаётийликдан маҳрум овқат истеъмол қилгани сабабли булғаниб қолганини билмайди. Буларнинг барчаси организмда заҳарли моддалар йиғилиб қолишига сабаб бўлади.
Сиз оч қолиш орқали танангизда тўпланиб қолган маҳсулотлар ҳамда заҳарни чиқариб юбориш орқали табиатга ёрдам берасиз. Бу ҳар қандай ёввойи ҳайвонга маълум. Оч қолиш – жисмоний хасталикка учраган ҳайвонга ёрдам берадиган ягона йўл. Бу аниқ ҳайвоний инстинктдир. Биз, одамлар, цивилизация шароитида узоқ яшаб, касалликка дуч келганда оч қолиш инстинктини йўқотиб юбордик.
Шубҳасиз, жиддий касаллик даврида ҳеч қандай иштаҳа йўқлигини сезамиз. Ҳатто овқатдан юз ўгирамиз. Ғамхўр инсонлар, қариндош-уруғлар ҳамда дўстлар «Овқатлан, куч тўплайсан» дейишади. Ўша лаҳзада овқатга жуда кам эҳтиёж сезасиз, ахир ботиний онг овқат ейишни бас қилиш тўғрисида сигнал беради. Табиат эса оч қолишимизни, организмни тозалаш учун бемалол қувват сарфлашимизни истайди.
Она табиатнинг сокин овозини эшитиш ва англаш қийин. Очлик пайтида эса сезиш қобилиятимиз ўта сезгир бўлади. Очлик ақлни ўткирлаштиради, табиатнинг аниқ овозини мослаштиради. Мен ҳар сафар очликдан сўнг каллам жуда яхши ишлашини биламан. Сиз ҳам синаб кўринг, ақлингиз қанчалик тез ишлаши, ахборотни нақадар тезкор қабул қилишингизга амин бўласиз. Ўқиганда, ўзлаштиришда ҳам диққат билан эътибор беринг.
Бўкиб еган одам ичакда ғулғула ва айниш жараёнини тезлаштиради, мувозанатни бузади. Ичакларида микроблар кўпайишига имкон яратиб беради. Шундай экан, кўпгина одамлар яшамайди, балки мавжуд бўлади, холос. Улар токсик моддалар билан шу даражада тўлиб-тошганки, бутун ҳаёти азоб-уқубатга айланган. Ҳаёт аталмиш ҳайрат тўла саргузаштларни сабрсизлик билан кутиб, тетик ўрнидан турадиганлар жуда кам.
Эрта тонгда уйғонишни одат қилинг. Қунт қилсангиз, бунга осон эришасиз. Тушдан кейин бироз ухлаб олишга вақтингиз бўлади, тонгда турсангиз кунингизни узайтирган бўласиз.
Мева-чева, сабзавот, салат, ёнғоқ ва дон маҳсулотларидан тузилган парҳезга риоя қилинг. Ҳеч ким мевалар серсув, салатларни кўп миқдорда тайёрлаш мумкин, сабзавотларнинг рўйхати эса жуда кўп ва турли-туман деб рад этмайди.
Ёнғоқ ва дон-дунлар иштаҳани очадиган даражада мазалидир. Қовурилган ерёнғоқ, бодом, кунгабоқар уруғи роса иштаҳаочар ва фойдали. Аммо фақат шу маҳсулотлар билан ўзингизни чегаралаб қўйманг.
Агар гўшт истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, буни ҳафтада икки ёки уч марта еганингиз маъқул, озгина дармонсизланиш сезилса дарҳол ишқорли парҳезга қайтиш лозим. Бундай аломатлар анчагина – бош оғриғи, кўнгил айниши, кўзнинг жимирлаши, оғизда ёқимсиз таъмнинг сезилиши, жисмоний заифлик ва ақлий ҳорғинлик... Албатта, мазкур аломатлар қўрқинчли эмас, аммо улар касалликнинг жиддийлашиб кетиши борасида сигнал беради. Агар сиз жигарнинг аҳволини яхши эмас деб ҳисобласангиз, гўшт ва ёғ истеъмол қилишни дарҳол тўхтатишингиз керак, аммо бу кифоя қилмайди. Шакар ва углеводлар истеъмолини ҳам тўхтатинг. Бошқача айтганда, уларни табиий тарзда мева-чева ва сабзавот шаклида тановул қилинг. Агар оқсилга муҳтожлик сезсангиз, ёнғоқ ва писта истеъмол қилсангиз бўлади.
Сизнинг жудаям овқат егингиз келади. Аслида эса бу ҳақиқий очлик эмас, балки организмнинг маълум вақтда овқат истеъмол қилишга одатланганидир. Эслаб қолинг: тана нодон, унда жуда кўп истак-хоҳишлар бор, аммо сиз хўжайин бўлиб қолишингиз керак – ақлингиз танани назорат қилсин. Очлик мустаҳкам қатъиятни ва ирода кучини талаб қилади, бу ақл билан тананинг ўзига хос кураши, жанги ҳисобланади.
Оч қолиш – кристаллар, токсик кислоталар, бўғинларимизга халақит берувчилардан халос бўлиш дастурининг бир қисмидир. Бўғинларнинг барвақт қаришидан озод бўлиш йўлларини фақат сиз биласиз, холос.
Мен ва шогирдларим, яъни онгли равишда қунт билан очликка ўтганларга маънавий ва интеллектуал камолотга етиш эшиклари ланг очилди. Агар мен бугун китоб ўқисам, унинг мазмуни онгимга шу даражада аниқ-тиниқ намоён бўладики, гўё китоб рўпарамда тургандай бўлади. Хотирам бамисоли фотосуратдай теран сақлайди.
Сиз уч кунлик очликдан сўнг ўзингизни елкангиздан тоғ ағдарилгандай сезасиз. Мантиқийроқ фикр юритасиз, энг тезкор яхши қарорлар қабул қила бошлайсиз. Илгари жиддий муаммо ҳисобланган масалалар очиқ-ойдин ва оддий кўринади.
Хотира худди олмос устара тиғидек ўткирлашади. Сиз ўзингиз билан бир неча йил муқаддам рўй берган номлар, жойлар ва воқеаларни эслаб қоласиз. Билимингизни янада ошириш имкониятига эга бўласиз.
Кўзларингизнинг кўриши, барча сезгиларингиз янада ўткирлашади! Очликдан сўнг овқатни бошқача тановул қиласиз, мева-чева ва сабзавотлар мутлақо ўзгача маза беради, чунки таъм сезувчи аъзолар бутунлай янгиланади.
Овқатланиш билан боғлиқ йирик мутахассислардан бири Арнолд Эрест шундай деган: «Ҳаёт – овқатланишдан иборат фожиадир!». Бу худди қадимий «Инсон ўзига пичоқ ва санчқи билан гўр қазийди» деган ҳикматни эслатади. Баъзи кишилар ўзининг ошқозонига мутлақо дам бермайди.
Очлик қанча давом этиши тўғрисида мутахассислар ўртасида ҳам турлича қарашлар мавжуд. Англияда ўттиз кунлик очликни жуда яхши деб ҳисоблашади. Шу сабабли аксарият кишилар инглиз клиникаларида 30 кунлик курсни очлик билан ўтказишни афзал кўришади.
Инглиз врачлари кузатуви остида оч қолган кишилар кўп вақтини тўшакда ўтказади, уларга бир неча дақиқа мобайнида туришга рухсат беришади, холос.
Германияда энг яхши муддат 21 кун деб ҳисобланади. Французлар 14 кунлик очликни фойдали деб билади. Америкада очлик кўпинча 30 кун давомида ўтказилади.
Очлик – мўъжизаларга бой фан. Дунёда юзлаб одамлар борки, улар мустақил равишда очликни 30 кун ва ундан ортиқ муддат давомида ўтказади. Мен кўпгина шогирдларим мустақил равишда, врачлар кузатувисиз 30 кун очлик ўтказгани, яна давом эттиргани ва ажойиб муваффақиятларга эришганини аниқлаганман.
Очлик туфайли сиз ақл-идрокингизни чархлайсиз. Қўрқув ва безовталикдан қутуласиз.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди