— Ойи!
— Ҳа, асалим, нима дейсан?
— Ойи, нега Жонас амаким Жой холамни бировга бериб юбормоқчи? Холам энди бизга керак эмасми?..
Кассандра ўзи чизиб ўтирган суратни бир четга суриб аста бошини кўтарди. Қизи нима деяпти ўзи?..
Ҳа, бугун Бетони бувисиникига чой ичишга борганди. Ўшаердаям айёрлик қилиб катталарнинг гапини пойлаганга ўхшайди. Эҳ, ҳозир бу қилиғи учун адабини бериб қўярди-ю, аммо гап нимада эканини ўзининг ҳам билгиси келиб кетди…
Қара-я, қизчаси эндигина тўрт ёшга кирди. Бироқ катталардай мулоҳаза қилади. Ҳамма нарсани дарров эслаб қолади…
— Бу нима деганинг, қизим?.. — Бетонини бағрига босди Кассандра. — Холанг бизга керак. Нега бунақа деяпсан?
— Бувим айтдики…
— Хўш, нима деди бувинг?
— Бугун чой ичиб ўтирганимизда, бувим айтдики, Жой холамнинг яқинда тўйи бўлармиш… Демак, Жой холам бизга керак эмас экан-да-а?..
Кассандра жилмайиб қўйди.
— Ойи, нега куляпсиз? Шу гапим кулгилими?
Бетони ниманиям тушунарди. Кассандра ҳозир кулмаса, албатта йиғлаб юборарди. Ўзини мажбурлади кулишга… Уф-ф… Роппа-роса икки ҳафтадан сўнг Рождество. Бошқа пайт бўлганда-ку, онасига шартта қўнғироқ қилиб ичидагиларни айтиб оларди. Афсуски, Рождество олдидан ҳеч кимнинг, шу жумладан, ўзининг ҳам кайфиятини бузгиси келмайди. Ахир, эри Чарлзнинг ўлимидан сўнгги биринчи байрам бу!.. Бундай маҳалда жанжал чиқариш одобдан эмас.
Ё онасини кўндирсинмикан?.. Жонасни синглимникига бордирманг, десинмикан?.. Э, кўниб бўпти. Энди Жонаснинг ўзидан ҳамма умид. Ажабмаски, ўзи истамай қолса…
Кассандра ўйчан нигоҳлар билан қизига боқди. Яхшиям Бетони бор. Бўлмаса, бевалик азоби аллақачон синдириб ташлаган бўларди. Шу қизига қараб овунади, унинг кулгисини эшитганда кўнгли кўтарилади.
— Йўқ , қизим, бу кулгили эмас, — деди у Бетонининг бошини силаб…
Атиги шу гапни айта олди. Яна хаёллар уни ўтмишга етаклади. Кўз олдига баланд бўйли, келишган, меҳрибон Чарлз келди. Йигирма тўрт ёшида бева бўлиб қолгани тағин эсига тушиб кўзларига ёш олди. Нимаям қилсин? Онасиям, синглисиям уни тушунишмайди. Иложи борича ўзларидан нари итаришга интилишади…
Йўқ , балки, ўзи айбдордир?.. Балки, ўзи улардан узоқлашишга ҳаракат қилаётгандир?..
Ана, яна ўзига ачина бошлади. Неча марта ўзига ўзи сўз берган. Жонас билсайди буларнинг ҳаммасини…
Кассандра икковларининг илк учрашувини эслади. Ўшанда Жонас унга менсимайгина қараган. Муомаласи ҳам жуда совуқ эди. Шундан бери улар кўп марта учрашишди. Аммо биринчи учрашув бир умр хаёлида муҳрланиб қолди…
Ҳа, Жонас ўн икки йил Америкада яшаб келди. Эри ўлганда кечикиб келганди. Турли баҳоналар ўйлаб топганди. Орадан бир ой ўтиб уларни васиятномани ҳал қилишга чақиришди. Кассандра ҳали ўзига келиб улгурмаганди ўшандаям. Лекин жуда яхши эслайди. Адвокат Жонасни ҳам таклиф этган. Албатта, оила аъзоси сифатида. Қизиғи, у васиятнома дарагини эшитгандан кейин вақт топган. Кечикмаган сираям…
Эҳ, ўша биринчи учрашув… Жонасни эрига ўхшаса керак деб тасаввур қилган экан. Қаёқда?!. Буткул бошқача. Турқи совуқлиги етмай Кассандрага еб қўйгудек қараган. Гапирган гапи-чи!..
— Юпатишга зор бевасан-а адашмасам?..
Кассандранинг юзидан қони қочди. Чунки, ҳеч қачон бу қадар ҳақоратни эшитмаганди.
— Ҳа, ўша беваман, — деди истар-истамас ўрнидан туриб. — Биз манавинақанги шароитда учрашиб турганимиздан жудаям афсусдаман…
— Ҳа-а, агар шундай шароит бўлмаса, менминан учрашишга сенга йўл бўлсин эди… Биласанми, нега мени таклиф этишди бу ерга?
— Билмайман. Балки, васиятномага сизнинг ҳам фамилиянгиз киритилгандир.
— Худди шундай. Лекин менга хат орқали айтилсаям бўларди. Мен, ахир жудаям банд одамман. Ишларим бошимдан ошиб ётибди… Ҳа, майли, буни ҳали аниқлаймиз.
Аниқлашдиям. Жонас унинг қаторида Чарлздан қолган компанияга шериклик қиладиган бўлди. Алам қиладигани, компаниянинг ўн фоизи Бетонига, қолган йигирма фоизи Жонасга васият қилинганди. Ахир, Чарлз ҳаётлигида укаси Жонас билан узоқ вақт юзкўрмас бўлиб юрган. Наҳотки, ҳаммасини билиб-кўриб туриб асосий меросхўр сифатида уни танлади?.. Устига устак, Жонас марҳум эрига ўгай ука бўлса.
Лекин Кассандра ичидагини Жонасга билдирмади.
— Нимаям қиламиз? — деди у бошини эгиб. — Бу пуллар Чарлзга тегишли. Пулларни қандай тақсимлаш унинг иши.
— Тўппа-тўғри, — кўзини лўқ қилди Жонас. — Унга текканингнинг ўзи сен учун катта бойлик. Сенам оладиганингни олдинг.
Кассандранинг кўзлари олайиб кетди.
— Мен Чарлзга севиб текканман, билдингизми?
— Гапир, гапир!.. У сендан нақ йигирма беш ёш катта эди.
— Йигирма уч, — унинг сўзини бўлди Кассандра. — Лекин бу бизнинг муносабатимизга заррачаям таъсир қилганмас.
— Э, буёғидан келсак, Чарлз отанг билан яқин шериклик қилган. Мабодо қирқ ёш катта бўлсаям барибир тегардинг.
— Йўқол мени уйимдан! — кутилмаганда қичқириб юборди Кассандра.
Шу гапни айтишга-айтди-ю, боши айланиб, сал қурса юзтубан йиқилаёзди. Зўрға каравот четини ушлаб қолди.
— Майли, Кассандра, кетаман, — кулди Жонас. — Америкага учиб кетишим лозим шундоғам. Бироқ мен қайтаман, албатта қайтаман…
Кассандра қизини ёнига чақирди-да, холаси ҳеч кимга тегмаслигини, Жонасни шунчаки бир иш бўйича ёрдамга чақирганини тушунтирди. Бетони тихирлик қилавергач, ваннани эсига солди. Қизча чўмилишни жуда яхши кўрар, шунинг учун ҳам уйдаги катта ванна фақат унинг ихтиёрида эди.
Қизининг берилиб чўмилаётганидан фойдаланиб Кассандра шкафдан кийимларини олди…
«Йўқ , онамминан овқатланиб ўтирмайман. — кўнглидан ўтказди у. — Бирров кираман-у, айтадиган гапимни гапириб орқамга қайтаман. Фақат Жонас ўшаерда бўлмаса бас… Яна бошлайди эски ашуласини… Ажабмас, қизим катта бўлгач, ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетса…»
— Ойи, сариқ кўйлагингизни кийинг! — ваннадан туриб қичқирди Бетони. — Дадам ўша кўйлагингизни яхши кўрарди.
Кўйлакни оларкан, Кассандранинг қўллари титраб кетди. Ҳа, Чарлз доим шу кўйлакда юрса мақтарди.
— Худди шу кўйлакни кий!.. — шу тобда орқа тарафдан масхаромуз овоз эшитилгандек туюлди-ю, Кассандра сесканиб ортига ўгирилди. Не кўз билан кўрсинки, рўпарасида Жонас тиржайиб турарди. — Киявер, шу кўйлакда сен ғирт бузуқи аёлларни эслатасан!..
* * *
— Жонас амаки, Жонас амаким келдилар!.. — ваннахонадан чопиб чиққан Бетони эркакнинг бўйнига осилди. Жонас ҳам унинг юзларидан ўпиб эркалай кетди.
Уларни кўрган Кассандранинг ич-этига муз югурди. Қара-я, қизалоқ уни қанчалар яхши кўради. Кўрди дегунча, ўзини йўқотади-қўяди. Тўғри-да, атрофида биронтаям эркак бўлмаса. Фақат аёлларни кўрса ҳар куни. Севинади-да!..
— Костюмингиз ҳўл бўлади, — Кассандра ички бир севинч билан тоға-жиянларга боқди. — Ҳозиргина ваннадан чиқди.
— Ҳечқиси йўқ. — Бетонини тинимсиз ўпаркан, бош силкиди Жонас. — Костюмни янгилаш мумкин. Лекин менинг жиянимдек маликани топиб бўлмайди.
— Нега келдингиз? — гапни бошқа ёққа бурди Кассандра. — Фирмада бирор кўнгилсизлик юз бердими?
— Буни сенга қизиғи борми?
— Албатта бор. Ахир, менам ўша фирманинг маълум қисмига эгалик қилишим лозим…
Аммо улар суҳбатни давом эттира олишмади. Яна орага Бетони қўшилди.
— Амаки, сиз Қорбобонинг совғалар беришига ишонасизми?
— Нега сўраяпсан, асал қиз? — кулди Жонас.
— Чунки, менам кўпгина совғалар олишни истайман ундан…
— Агар сизам Рождество кечасида бизминан бирга бўлсангиз, сизгаям Қорбобо кў-ўп совғалар опкелади.
— Ростданми?
— Ростдан. Амаки, биз билан қоли-инг!.. Уйимизда хоналар кўп… Вой, мен жудаям орзу қиламан қолишингизни!
— Раҳмат, Бетони, — Кассандрага нигоҳ ташлади Жонас. — Ойинг икковларинг мени таклиф этганларинг учун раҳмат!.. Аммо мен Қорбобога мактуб ёзганман. Агар ўша кеча уйда бўлмасам, у хафа бўлади.
— Унда яна битта хат ёзиб юбориш керак. Хатда қаердалигимизни ёзамиз. Биз ҳам ойим иккаламиз ўтган йили бувимникига кетаётиб шундай қилганмиз.
Бетони умид билан ойисига термулди.
— Ойи, амакимникига борайлик!..
Жонас кулимсиради.
— Асал қиз, биз сенминан бувингнинг уйида учрашамиз. Рождествони худди ўша ерда кутиб оламиз, хўпми?!.
Бу гапни эшитиб Кассандранинг эти увишиб кетди. Ахир, ойиси нималар қиляпти ўзи? Жонас яқин қариндош бўлмаса. Фақат кўнгилсизлик келтиришдан бошқасига ярамаса. Энди Рождествога таклиф этишига бало борми?!.
— Сенга шу гапим ёқмади-а? — Жонас жиддий тортиб Кассандрага боқди.
— Нимаям дердим? — совуққон оҳангда жавоб қилди у. — Қизим шуни истаяпти. Демак, мен ҳеч нарса деёлмайман… Умуман, Бетони сиз келсангиз суюниб кетади ҳар сафар. У хурсанд бўлса, мениям кўнглим кўтарилиб кетади.
— Тўппа-тўғри. Бугун ҳам атайин уни кўриш учун келдим.
— Қизиқ… Илгари бу гапни сира айтмагандингиз…
— Хўп, майли. Мен кета қолай, ишларим бошимдан ошиб ётибди.
Жонас шоша-пиша соатига қаради-ю, Бетонининг юзларидан ўпиб эшикка йўналди. Остонага етганда, бирдан тўхтади. Кассандра унинг нимадир демоқчи эканини пайқаб, Жонасга савол назари билан боқди.
— Тинчликми?
— Биласанми, Кассандра. — деди Жонас бироз чайналган кўйи. — Мен ҳақимда нима деб ўйласанг, ўйлашинг мумкин… Аммо мен анчадан бери айтолмаётган гапимни бугун айтишни истардим… Ишонасанми, айтмасам ёрилиб кетаман…
— Қандай гап экан? Шунчалик муҳимми?
Жонас жавоб бериш ўрнига секин келиб Кассандранинг қўлидан тутди. Аёл буни кутмаган эди. Анчадан бери эркак кишининг тафтини ҳис қилмай қўйган аёлнинг юзлари қизарди… Шу лаҳзаларда қўлини тортиб олмоқчиям бўлди… Хаёлидан ўтаётган ўйлар чалкашиб кетгандек… Боши, бутун уй айланаётгандек… Ғалати бир ҳолатга тушиб қолди… Ахир… Ўзига душман деб билган бу одам нега тўсатдан қўлидан тутяпти?.. Мақсади нима?..
Кассандра барибир чидай олмади. Баданида қанчалар ширин тафтни туймасин, барибир қўлини тортиб олди.
Жонас эса, аксига олгандек, Кассандра ўзини орқага ташлаган сари тобора яқинлашиб келарди.
— М-мен… Сени севаман, тушуняпсанми?..
Эркакнинг кутилмаган бу гапи Кассандрани довдиратиб қўйди.
— Нима?.. Ўйлаб гапиряпсизми?.. Сиз, ахир…
— Фақат ўтмишни ёдимга солма, ўтинаман!.. — Жонас шартта Кассандранинг белидан қучди.
— Илгари акамга ҳасадим келарди… Сендай гўзал аёлни хотин қилиб олганидан ўзимни қўярга жой тополмасдим… Ишон, шу сабаблиям бу уйга келгим келмасди… Имкони борича унга ёмонлик қилгим келарди…
— Ахир, сиз марҳум эримнинг укасисиз!.. — деди ўзидан Жонасни итаришга интилиб.
— Ўгай укасиман, шуниям унутма!.. Кел, ҳаммасини унутайлик!.. Ахир, Бетонига ота керак. У мени… Фақат мени яхши кўради…
Жонас аёлнинг қаршиликларига эътибор қилмай, уни даст кўтариб ётоқхонага олиб кирди ва каравотга босди.
— Нима қиляпсиз?.. Бетони кўриб қолади… С-сизни кўришга кўзим йўқ!.. Қўйворинг!..
— Йўқ , жоним, алдама!.. Ўзингни ўзинг алдама!.. Сенам севасан мени… Кўзларинг, манави ёнаётган лабларинг айтиб турибди…
Ҳаммаси алғов-далғов бўлиб кетди. Икки йўл орасида қолиб кетган Кассандра бу эркакнинг қўлидан чиқишга куч тополмади. Балки, топарди ҳам. Аммо эҳтирос… Анча йиллик қийналишлар устун келди…
Бошқа эркак бўлса, балки… Шу тобда дод соларди… Балки, уришиб-уришиб ташларди… Афсуски, Жонасга нисбатан бундай йўл тута олмади… Аниқ сезди… Юраги билан сезиб турди… Бу эркакда ўзининг ҳам кўнгли бор экан… Ёъқса, қўлини ушлаган лаҳзалардаёқ қизариб-бўзармасди. Ҳозир қучоғида ётиб қайноқ нафасларнинг қулига айланмасди. Демак, ўзининг ҳам кўнгли бор экан. Лекин нимага?.. Ёъқ… Бу саволга ўрин йўқ… Қанчалик кутилмаган бўлмасин, бир оғиз қарши гап айта олмайди. Ўзидан итариб ташлай олмайди уни…
Кассандра бўшашганча ёнига ёнбошлаган Жонасни беихтиёр ўзига қаратди.
— Сиз аблаҳсиз!.. — деди у майин жилмайиб. — Нега шу дардингизни илгари айтмагансиз? Нега мен билан тескари бўлиб юргансиз шу кунгача?..
— Мен пайт пойлаганман. Ҳа, қўпол бўлсаям, аблаҳлик бўлсаям, айтаман. Мен эрингнинг ўлимини кутганман… Худодан унга фақат ўлим тилаганман… Чунки, мен фақат сенигина севганман…
— Ўзимнинг аблаҳ севгилим!.. — Жонасни секин чимчилаб қўйди Кассандра. — Мана шу гапингиз учун ҳам энди мендан қутулиб бўпсиз!..
Остонада тўсатдан пайдо бўлган Бетони уларни кўрди-ю, билдирмайгина кулиб қўйди.
Керол МОРТИМЕР
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади