Бугун Александр менга хат орқали хабар берди. Тунги соат ўндан сўнг махсус белгиланган учрашув хонасига киришим лозим экан. Демак, тағин қотиллик! Ожиза бир қизнинг ўлим ва ҳаёт орасидаги талпинишларига гувоҳ бўламан. Ким экан ўзи у? Э, нима қизиғи бор? Эркакни ментларга сотган аёл яхши бўлармиди?!. Устига устак суюқоёқ бўлса! Анави Тамара каби бетайин бир қиздир-да!..
Барибир Арсен воқеасидан кейин бошқачароқ бўлиб қолган эдим. Кимнидир ўлдираётганимни тасаввур этсам, ичимда билинар-билинмас титроқ уйғонар, юрагим ғаш торта бошларди. Афсуски… Орқага йўл йўқ! Нима бўлмасин, мен шафқатдан юз буришим, фақат мақсад сари интилишим лозим. Ўлса нима бўпти? Нафас олишдан тийилади ва тош қотади.
То назоратчи олиб кетгунча ўзимни навбатдаги қотилликка руҳан тайёрладим. Ўйлаганим, мулоҳаза қилганим сари қалбим нафратга тўлиб борди. Ниҳоят худди икки шиша ароқ ичиб маст бўлган одам каби ҳақиқий шерга айландим. Энди кўзларим ўлжадан бошқасини кўрмас, ўнг қўлим камерадан олинган «точилка» (қошиқнинг тутқичи пичоқ каби ўткирланган хили) ни маҳкам қисганча назоратчининг олдида дадил қадам ташлардим.
Мана, етиб ҳам келдик. Назоратчи мени яшил эшикдан ичкарига турткилаб киритиб юборди. Негадир хона чироғи ўчирилган эди. Ўнгдаги деворга ўрнатилган ёққич тугмачасини босдим ва тош қотдим…
Қандай бахт!.. Ахир… Бу фақат тушда бўлиши мумкин-ку!..
Мени кўриб қўрқувдан дағ-дағ титраётган Тамарани кўриб буткул бошқача аҳволга тушиб қолгандим. Ўзимни худди бир уринишда еттинчи осмонга чиқиб қолгандек ҳис этар, боягина нафрат-у хиёнат, қасос-у интиқомдан озиқ олган юрак нуқул потирларди.
* * *
Шу тобда эшик тақиллаб қолди. Тақиллатган кимса назоратчи эканини кўнглим сезгани боис асабийлашиб зарда билан эшикни очдим.
— Нима керак? — дағдағали оҳангда сўрадим ундан. — Вақт бўлдими?
— Йўқ, — деди назоратчи эҳтиёткорлик билан йўлакни кузатиб олиб. — Александр сўраяпти сени. Шошилинч гап чиқиб қолибди.
— Бу-чи? Ахир…
— Қиз ўтириб туради. Устидан қулфлаб қўяман.
— Яхши, кетдик!
Мен ҳануз титрашдан тўхтамаган Тамарага бир қараб қўйдим-да, ташқарига чиқдим.
Эллигинчи камерага кириб келганимда, Александрнинг кайфи анча таранг, камера сигарет тутунига тўлиб кетганди.
Александр мени кўрди-ю, даст ўрнидан туриб, яримлаб қолган коньякдан қадаҳларга қуйди.
— Қизни кўрдингми? — — сўради у қадаҳни менга узатиш асносида. — Қалай?
— Сен менга катта яхшилик қилдинг, — дедим кулиб. — Айни ўзимнинг орзумдаги қиз чиқиб қолди.
— Нима? Сен уни танирмидинг?
— Таниганда қандоқ! Охирги гал унинг дастидан турмага тушганман. Буям камлик қилгандек, у ярамас анча-мунча пулларимни ўмариб қолди.
— Ў, дардимиз бир экан-ку! — Александр менга яқин келиб, икки елкамдан маҳкам қучиб олди. — Унда ишимиз енгил кечаркан. Баракалла сенга!
— Қандай гап бор эди? — мақсадга ўтдим негадир тоқатсизланиб. — Айбга йўймагин-у, аммо эндигина иш бошламоқчи бўлиб турганимда, белига тепдинг.
Александр кулиб юборди.
— Оббо сен-эй! — елкамга қоқди ўзини кулгидан тўхтата олмай. — Тушунаман, тушунаман! Турмада анча ёввойилашиб қолгансан. Бунақанги пайтда ким халал берса, еб қўйгиси келиб кетади одамнинг! Мениям бошимдан ўтган… Майли, асосий гапга ўтайлик…
Мен Александрга савол назари билан боқдим. У бирпас бош қашиб олгандан сўнг қайтадан курсига чўкди.
— Мурод, бу қизни тез ўлдириб қўйсанг, осон ажал топмасмикан? Нима дейсан?
— Билмадим, — елка қисиш билан чекландим. — Хоҳласанг, бир-икки соат жон бера олмай қийналадиган аҳволга солишим мумкин.
— Тушунмадинг, — деди Александр. — Ёлғиз ўзинг қийнасанг, барибир унга камлик қилиши мумкин.
— Унда нима маслаҳат берасан?
— Мундоқ қилсак… Сен кайфингни қиласан… Истаганингча қўйнингда олиб ётасан.
— Кейин-чи?
— Ана ундан кейин қизни бошқа камераларга тортиқ қиламиз. Братвалар ҳам баданлари қизиб, қаердан аёл топишни билмай ўтиришгандир?.. Хўш, гапир!
— Жуда ақлли фикр. Шундай қилсак, аввал дўзахга тушади-да, дўзахдан тўппа-тўғри уёққа равона бўлади.
— Жуда топиб гапирдинг. Баҳонада иккаламиз ҳам у манжалақидан боплаб қасд оламиз.
— Айтганча… Ўлиги-чи?.. Мурдасини…
— Буёғини менга қўйиб бер. — деди Александр совуққонлик билан. — Бу турма остида нечталарнинг мурдалари ётганини билмайсан. Қизгаям жой топилади.
— Мен… Бораверайми?..
— Тез бор, жононинг зерикиб қолгандир… Боравер!
* * *
Учрашувлар хонасига яқинлашиб келарканман, қалбимни фахр туйғуси қамраб олганди. Ортимда шошилмасдан қадам ташлаётган назоратчига ўғринча қараб қўяр, ич-ичдан ғурурланардим.
Ҳа, мен қисқа вақт ичида Александрдек хавфли ва ўта шафқатсиз ўғрибошига яқинлаша олдим. Унинг ишончига кирдим. Менга квартира ҳам ваъда қилди. Балки турмадаги ҳаётим бундан-да яхшироқ, ёқимлироқ кечар…
Эшикни очиб ичкарига кирганимда, Тамара каравотнинг бир четида йиғлаб ўтирарди. Мени кўрди-ю, даст ўрнидан туриб, хона бурчига ўтиб олди.
— Менга тегма! — титроқ аралаш ҳайқирди у қўлларини олдинга чўзиб. — Ҳақинг йўқ!.. Билиб қўй, яқин келсанг, мана шу тирноқларимминан сўйиб ташлайман!
— Сўйиб?.. — кулиб юбордим. — Тирноқ билан одам сўйиб бўларканми? Пичоқ яхши… Иш беради… Берайми пичоқ?
— Устимдан кулма!.. Пулларингни мен олмаганман!
— Қўйсанг-чи, жонидан! — дедим Тамарага яқин бориб. — Ҳозир бу гапларнинг мавриди эмас. Кел, яхшиси, кайф-сафо қиламиз! Берилган фурсатдан фойдаланиб қоламиз.
— Ўлдирмайсанми? — қўрқув аралаш сўради Тамара.
— Жинни бўлибманми сени ўлдириб? Сендай офатижонни ўлдиришга қўлим бормайди.
— Ростданми? Ростдан ўлдирмайсан-а?..
— Қасам ичайми?..
Шу гапимдан сўнг у бўшашиб елкамга бошини қўйди.
— Мардлигингни билардим. — шивирлади Тамара ўзини буткул ихтиёримга топшириб. — Баъзи ярамасларга ўхшамаслигингга шубҳа қилмасдим.
— Сени менга Худонинг ўзи юборди. — дея Тамарани ечинтира бошладим. — Қара, шундай келишган, жозибали қомат ҳеч кимда йўқ. Сийналаринг ҳар қандай эркакнинг жонини олишга қодир. Кел, бағримга кир!.. Эрит мени, эрит!..
* * *
Кейинги кунлари Тамаранинг тақдири билан умуман қизиқмадим. Асосийси, Александрнинг топшириғини аъло даражада адо этдим. Қолгани менинг муаммом эмасди.
Ҳайратга тушганим, ишда ҳам назоратчи, соқчиларнинг менга нисбатан муносабатлари ҳийла ўзгарганди. Энди улар башарти қаддимни ростлаб бир-икки сония нафас ростласам, дағдаға қилишмас, ўзларини худди кўрмагандек тутишарди.
“Қонундаги ўғрининг турмадаги обрўси бунчалик юқори деб ўйламагандим. — хаёлимдан ўтказдим кечки йўқловдан қайтгач, каравотимга оҳиста чўкарканман. — Қизиқ, бойлиги қанча экан?.. Ҳойнаҳой, бозорларда «точка»лариям йўқ эмасдир…”
Шу пайт дарича остидаги каравотда ётган Боря деган озғин, қиррабурун аристон шошиб ўрнидан турди-да, узун ходага ёпишди. Бу хода орқали СИЗО да бўлганидек, турмадаги аристонлар бир-бирларига хат битишади. Кўпинча, Александрнинг кўрсатмаларини қабул қилиб олишади.
— Ў, «пахан»дан экан! — қўлида қоғоз билан пастга сакради аристон.
— Ўзинг ўқи! — буюрди Женя ётган ерида. — Кимга экан ўзи?..
Аристон хатга кўз ташлаб олгач, менинг қўлимга тутқазди.
— Женя икковларингга шекилли. — деди у хижолат тортган кўйи икки қўлини дарров кўксига босиб. — Лекин… Ўқиганим йўқ, ишонинг!..
— Бўпти, бор жойингга! — қўл силтадим. — Буёғи сенинг ишинг эмас!
Хатни ўқидим. Александр негадир Женя иккаламизни ҳузурига чорлабди.
— Женя, боришимиз шарт экан. — дедим эгнимга турма кителини илиб. — Зудлик билан етиб бормасак бўлмас экан эллигинчи камерага.
Женя индамай кийинди-да, камера эшиги томон юрди.
* * *
Александр одатига кўра оромкурсига ястаниб олганча коньяк ичарди. Кириб келганимизни кўриб ҳурмат учун ўрнидан қўзғалиб қўйди. Тепасида туриб хизмат қилаётган калбош, паст бўйли аристон эса унинг ишораси билан дарҳол эшик рўпарасига бориб олди.
— Ўтиринглар! — Александр бизга жой кўрсатиб ўзи қадаҳларга коньк қуйди. — Хўш, братвалар, камерада нима гаплар?..
Биринчи бўлиб Женя тилга кирди.
— Қиз масаласини ҳал қилдик.
— Ҳеч ким хитланмадими ишқилиб? — сўради Александр менга сирли назар ташлаб.
— Биласиз-ку! Мен бунақа ишларни қойиллатиб ташлайман.
— Яхши. Энди асосий масалага ўтайлик.
Александр лаб тишлаб пича ўй суриб турди-да, давом этди.
— Женя, сенга «тож» кийдирмасак бўлмайдиганга ўхшайди!
— Нима?.. — бу гапни эшитиб Женянинг чеҳраси очилди. — Ростданми?.. Уёқдагилар…
— Улар билан гаплашдим. — деди Александр. — Ҳаммалари рози. Фақат бир юмуш қолди.
— Тавсияномаларми? — ҳовлиқиб сўради Женя. — Боплаймиз!..
Мен ҳамон гап нимада эканини тушунмас, бир Женяга, бир Александрга ҳайрат аралаш тикилардим. Александр ҳолатимни пайқадими, саволга жавоб бериш ўрнига мен томон юзланди.
— Женянинг аввалги «унвон»ини қайтармоқчимиз, Мурод!.. Яқинда қайтадан «Қонундаги ўғри» (вор в законе) га айланади аканг. Хўш, хурсандмисан?..
— Албатта… хурсандман… — сал тутилиброқ жавоб қилдим. — Аммо… Сен…
— Мен яқинда озодликка чиқаман. Ўрнимни Женя эгаллайди.
— Зўр иш бўпти. — мамнунлигимни яшира олмай кафтларимни бир-бирига ишқалай бошладим. — Женя арзийди…
— Айтганча, Женя, сенинг шу кунгача қилган ишларингни яна бир карра текшириб кўрамиз. Биласан-ку, қартада қарзинг қолмаган бўлиши керак. Акс ҳолда сени ўғрибошиликка тайинлай олмайман.
— Х-хўп… Хўп, — Женя икки қўлини кўксига қўйиб қуллуқ қилди. — Мен аниқ биламан. Орқамда қарз деган нарсанинг ўзи қолмаган.
— Энди гап мундай… Муродни сенинг ўрнингга ҳам камерабоши, ҳам турма ғазначилигига тайинлайман. Мурод, камерага борибоқ, ишни қабул қилиб ол! Ҳарқалай, ишончимни қозона олдинг. «Общаг» пулларини яхши сақлай оласан, камерангда тартиб ўрнатиш ҳам қўлингдан келади. Мабодо муаммо туғилса, тортинмай келавер! Лекин… «Доля» масаласини унутиб қўймаларинг!
— Ўзим ҳаммасини тушунтираман. — гапни илиб кетди Женя. — Мурод фаросатли йигит. Ҳеч нарсани унутиб қолдирмайди.
— Унда боринглар! Женя, тавсиянома йиғишни бошлайвер! «Тож» кийдириш вақтини ўзим айтаман.
— Хўп, Александр! Бу яхшилигингизни ўла ўлгунча унутмайман!..
Александр бу миннатдорчиликка жавоб бериш ўрнига менга юзланди.
— Мурод, айтиб қўяй, «мусор»ларга хизмат қила кўрма!
Мен бош ирғаганча Женянинг ортидан эргашдим.
(давоми бор)
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади