
Мусулмон киши камбағалга хайр эҳсон ва садақа тортиқ қилса: "Ҳаққимга дуо қилинг", деб айтмаслиги лозим. Чунки, ким камбағалдан дуо ёки мақтов талаб қилса, ушбу оятдан ташқарига чиқиб кетади.
"Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташаккур хоҳламасмиз", (“Инсон” сураси, 9-оят).
Шунинг учун Оиша розияллоҳу анҳо бирор қавмга ҳадя юборадиган бўлсалар, олиб борувчи кишига: "Бизнинг ҳаққимизга қилаётган дуосига қарагин, ҳатто биз ҳам унинг дуоси каби дуо қилайлик, шунда ажримиз Аллоҳга қолади", дер эдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар