17:20 / 30.12.2018
5 722

2019 йил Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

2019 йил Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

УМУМИЙ ТАЪРИФ
2019 тўнғиз йили қовға буржи остида туғилганларга осон кечмайди. Муаммолар кўплигидан айрим ҳолатларда худди боши берк кўчага кириб қолган одам аҳволига тушишингиз мумкин. Айниқса, оила қурмаганлар муҳаббат бобида жиддий тўсиқларга, муаммоларга дуч келишлари эҳтимолга яқин.

Ёз ойларида моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадида елиб-югуришингизга тўғри келади. Оилалилар фарзандлар муаммолари, улар тарбияси, жуфтининг рашк ўтида қоврилиши каби ҳолатларни ҳам 2019 йил иккинчи босқичида ўзларидан ўтказишлари кутилади.

Бундан ташқари, йил охирига бориб қариндошларнинг муаммолари кўндаланг бўлиши мумкин. Уларни ҳам сиз ижобий ҳал этиб беришингиз зарур бўлади. Шундай экан, йил бошиданоқ руҳан хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Ҳар нарсани юракка яқин олмасликка интилинг. Ишонинг, сиз ўзингиз учун йил бўйи хотиржамликни ярата оласиз.

МУҲАББАТИ
Уйланмаган йигитлар 2019 йил бошидаёқ шахсий ҳаётини қуриш истагида бўлса, биринчи навбатда муҳаббатда ташаббускорликни, етакчиликни ўз қўлига олиши керак. Ташаббускор бўлмасангиз, бахтингизни топа олмай қийналасиз. Бўлғуси жуфтингизни учратдингизми, сизга ёқдими, юрагингиз жиз этдими, тамом, бошқа гап сиғмайди. Шартта боринг-у, қўлини сўранг.

Оилалилар эса кўча-кўйда бегоналар билан ишқий саргузаштларга берилмаслиги лозим. Акс ҳолда бор бахтингиздан ҳам айрилиб аросатда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Ишонинг, худо кўрсатмасин, мавжуд бахтингизни йўқотсангиз, уни ҳеч қачон топа олмайсиз.

ОИЛАСИ
Тўнғиз йили анчадан бери кўплашиб торгина хонада яшаб келаётганлар учун хайрли бошланади. Ниҳоят саъй-ҳаракатларингиз эвазига сиз яшайдиган хонангизни кўпайтириш бахтига муяссар бўласиз.

Йил давомида рўзғор буюмларидан жуда эҳтиёткорона фойдаланинг. Электр асбоблар, кесувчи жиҳозлар билан ишлашда сергакликни қўлдан берманг. Нимаики иш қилманг, фақат ўз куч ҳамда имкониятларингизга суянинг. Айримларнинг хонадонида 2019 йил иккинчи ярмида чақалоқ дунёга келиши кутилади. Демак, олдиндан тадоригингизни кўриб қўяверинг.

Қариндош-уруғлар билан йил бўйи турли масалаларда келиша олмай жанжаллашишингиз мумкин. Агар сиз ҳам, улар ҳам ўзларингизни идора этишга уринмас экансиз, жанжалларни барҳам топтириш мушкул кечади.

МОЛИЯВИЙ АҲВОЛИ
Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчилар билан ишлашда ҳар доимгидек сергак ва эҳтиёткор бўлишингиз, ишга меҳр ва тоза кўнгил билан қўл уришингиз кифоя қилади. Кимлар сиздан қачонлардир қарз олган бўлса, 2019 йил бошида албатта қарзини қайтаради. Лекин 2019 йили банклардан кредит олиш ёки кимлардандир қарз кўтариш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Кўпчилик дўстларимиз учун тўнғиз йили шахсий бизнесини очишга кенг йўл очиб беради. Асосийси, бадавлат одамлардан танишларни, дўстларни кўпайтирсангиз бас. Пичоғингиз мой устида бўлиши тайин.

Июнь-июль ойларида кутилмаган мўмай даромадга эга бўлишингиз кутилмоқда. Фақат уларни қабул қилиб олаётганда эҳтиёт бўлинг. Чунки пул ҳам бир синов ҳисобланади. Уларни фойдали ишларга, тадбирларга ёки зарур эҳтиёжлар учунгина сарф қилинг.

Баъзи дўстларимиз мўмай даромад олганини кўриб қариндош-уруғи ёпирилиши мумкин. Тўғри, ёрдам бериш керак, аммо охирги тийинингизгача уларга бериб қўя олмайсиз, тўғри эмасми?

САЛОМАТЛИГИ
2019 йили саломатлигингизда деярли муаммо кўзга ташланмайди. Фақат парҳез тутишда, сабзавотлар, меваларни кўпроқ истеъмол қилишда давом этсангиз бас. Вақти-вақти билан гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрланган таомлар истеъмоли ҳам халал бермайди.

Йил давомида тез-тез йога билан шуғулланинг. Ёқимли мусиқа остида кўзларингизни юмган ҳолда бир неча соат сукут сақланг. Бу машғулот руҳиятни мустаҳкамлашда асқотади. Ёз ойларида эса организмни қуёшли ванна билан тобласангиз ҳам бўлади.

Аёллар, қизлар скелет кўринишига етгунга қадар озишни асло ўйламасинлар. Ҳамма нарсанинг ҳам ўз меъёри бор. Дарвоқе, тўнғиз йилида зарарли одатлардан воз кечиш ҳам муваффақиятли кечади. Ёши улуғ, хаста қариндошлардан хабар олинг ва қўшимча савобга эга бўлинг!

ТЎНҒИЗ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
Франциялик географ ва ёзувчи Жюль Верн (Jules Verne), америкалик хонанда Элис Купер (Alice Cooper), рус ва собиқ советлар қўмондони Василий Чапаев, Америка собиқ президенти Рональд Рейган (Ronald Reagan), россиялик актёр Дмитрий Харатьян.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2019 йил Сизга нималарни ваъда қилмоқда?