Сезаман олдиндан: таҳқир этади
Аламли сирларнинг баёни сизни.
Қандай мағрурона нафрат-ла бизни
Кўзингиз ҳукм этиб доғлаб кетади!
Мен нима истайман? Ва қайси ғоя
Билан мен руҳимни сизга очаман?
Ва қандай ғазабли севинч, хандага,
Эҳтимолки, сабаб бераман шундан!
Бир вақтлар учрашиб мен тасодифан,
Меҳр учкунларин сизда туяркан.
Лекин ишонишга ботинмагандим:
Яхши одатга буйсунмадим у кун,
Бездирган эркимни қўлимдан бутун
Йўқотиб қўйишни хоҳламагандим.
Айирди бизларни яна бир нарса…
Ленский маҳв бўлди-толесиз қурбон…
Жаҳонда қалбимга нима хуш эса
Ундан мен қалбимни уздим шу замон:
Ҳаммадан ётсиниб, беқайд, 6eғавғо
Ўйлаган эдимки, эркинлик, узлат
Бахтнинг адашидир. Раббим, на зиллат!
Қандай адашганман, бу қандай жазо!
Сизнигина кўриш ҳар минут сайин,
Ҳар ерда соянгиз каби эргашиш,
Лаблар табассумин, кўзлар чиройин
Севгига тутилган кўзлар-ла илиш.
Сизни узоқ туйиш ва кўнгил ила
Камолотингизни англаш, cÿнг албат
Олдингизда қотиш, қийноқ ичинда
Синиқиш ва cÿниш… мана шавқ, лаззат!
Мен бундан маҳрумман: сиз учун фақат
Ҳар ерда бош уриб суркаланаман,
Менга ҳар кун қиммат, ҳар соат қиммат:
Мен эса зиқликда исроф қиламан
Умримнинг саноқли кунларин бекор,
Бусиз ҳам улардан юрагим безор.
Биламан: ҳаётим йўли ўлчанган,
Лекин меним умрим давоми учун,
Ҳар тонгда ишонган бўлайки чиндан
Сиз-ла кўришаман кундуз – шу бугун…
Қўркаман: ёлвориш, ожиз ноламда
Қаҳрли кўзингиз кўринар бирдан
Чиркин бир ҳийладан кирдикоргина,-
Кинли итобингиз ҳам эшитарман.
Бир он билсайдингиз на қадар даҳшат,
Ишқнинг чанқоғида ҳорғин дард ютиш,
Ўртаниш ва ақл билан ҳар соат
Қондаги исённи босиш, тинчитиш;
Яна тизингизни қучиш армони,
Сизнинг оёқларда xўнгpa6 йиғламоқ,
Эътироф, надомат, ўтинч, нидони,
Нима айта олсам – барчасин демоқ,
Ҳолбуки мен вазмин, ясама бир тус
Бериб сўзимга ҳам, кўзларимга ҳам,
Сокин суҳбатлашиш ва сизга ҳар дам
Шод бўлиб қарашга бўламен мажбур!
Тақдирим шу экан ўз-ўзимга май
Қарши туриш учун йўқ менда мадор,
Гап тамом: мен таслим, сизда ихтиёр,
Мен энди бераман тақдиримга тан.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди