date

Қарз можароси қонли тугади : бир гуруҳ шахслар 21 ёшли йигитни калтаклашди

Kuzatuv kamerasidan olingan xira tasvirda uch nafar erkak tunda tashqarida turibdi.

Наманган шаҳрида қарз масаласи туфайли келиб чиққан жанжал жамоатчилик эътиборини тортди. Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар 21 ёшли йигитни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳодиса 31 май куни шаҳарнинг “Даштбоғ” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Янги Наманган туманида яшовчи бир неча фуқаро ҳамда жабрланувчи ўртасида қарздорлик масаласи бўйича тортишув келиб чиққан.

Баҳс тобора кескинлашиб, оқибатда бир неча шахс йигитга нисбатан куч ишлатган. Натижада жабрланувчи енгил тан жароҳати олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг безорилик билан боғлиқ моддаси асосида иш очилган бўлиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қарз можароси қонли тугади : бир гуруҳ шахслар 21 ёшли йигитни калтаклашди