date

Ўзбекистонда ноодатий келин салом: Месси тасвири олдида бажарилди (видео)

Ўзбекистонда ноодатий келин салом: Месси тасвири олдида бажарилди (видео)

Ўзбекистонда тўй маросимларидан бирида ноодатий ҳолат кузатилди. Келин қайнотасининг илтимосига биноан машҳур футболчи Лионел Месси тасвири олдида келин салом бажарди.

Маълум бўлишича, куёвнинг отаси — қайнота «Барселона» футбол клубининг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У уйини клуб байроқлари билан безаган бўлиб, деворга Лионел Мессининг бўйи билан тенг суратини ҳам ўзининг ёнига илиб қўйган. 

Шу сабабли, келин маросим давомида қайнотасининг илтимосини инобатга олиб, нафақат оила аъзолари, балки Месси тасвири олдида ҳам ҳурмат бажо келтирган. Бу ҳолат тўй меҳмонлари учун ҳам кутилмаган ва қизиқарли лаҳзага айланган.

Мазкур жараён видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. Фойдаланувчилар ушбу ҳолатни турлича баҳолаб, айримлар буни кулгили ва ўзига хос анъана сифатида қабул қилган бўлса, бошқалар эса фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Ҳар ҳолда, бу воқеа ўзига хослиги билан кўпчилик эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ноодатий келин салом: Месси тасвири олдида бажарилди (видео)