Барчани ер билан яксон қиламиз — Путин

Россия президенти Владимир Путин Болтиқбўйи давлатларида Калининград вилояти билан боғлиқ янграган баёнотларга муносабат билдирди. Бу ҳақда у 29 май куни Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бундан аввал Кястутис Будрис НАТОга аъзо Болтиқбўйи давлатларида Калининград вилоятида жойлашган Россия ҳаво мудофаа объектларини «ер билан яксон қилиш» имконини берувчи воситалар мавжудлигини айтган эди.
Путиннинг таъкидлашича, Россия ҳам бундай ҳаракатга қўл уринган ҳар қандай томонга муносиб жавоб қайтариш учун етарли имкониятларга эга.
Унинг сўзларига кўра, Россияга тўғридан-тўғри ҳарбий хавф туғдирадиган ҳар қандай ҳудуд мамлакат учун қонуний нишон сифатида баҳоланади.
Мазкур баёнот сўнгги вақтларда минтақада хавфсизлик масалалари юзасидан янграётган кескин фикрлар фонида билдирилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!