date

Маруф Отажонов Бурак Ўзчивит ижросини баҳолади (видео)

Маруф Отажонов Бурак Ўзчивит ижросини баҳолади (видео)

Актёр Маруф Отажонов Тошкентда намойиш этилган, турк актёри Бурак Ўзчивит ижро этган “Истанбулнинг энг гўзал қизи” моноспектакли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Бурак профессионал театр актёри бўлмаса-да, саҳнадаги ҳаракати ва ижроси кўплаб профессионал актёрлардан ҳам кучлироқ бўлган.

“Бурак профессионал театр актёри эмас, лекин унинг ҳаракати профессионалдан ҳам кучлироқ. У режиссёр белгилаб берган чизиқдан чиқмасдан, ролни мукаммал ижро этди. Мен театр актёри сифатида бундай ҳолатни қабул қилишим қийин, аммо уни саҳнада партнёр сифатида қабул қиламан.

Энг асосийси, у тахминан 2 мингга яқин томошабинни бошидан охиригача ушлаб тура олди. Бу эса жуда катта натижа. Ҳатто энг кучли актёрлар ҳам бунга ҳар доим эриша олмайди.

Спектаклни томошабинларнинг бир қисми тўлиқ тушуниб кўрган бўлса, яна бир қисми унчалик англамаган ҳолда кузатди. Аммо шундай бўлса-да, зални ушлаб туриш — бу жуда катта маҳорат. Буни ҳатто халқ артистлари ҳам уддалай олмайди.

Моноспектакль — яъни бир актёрли саҳна асари — энг мураккаб жанрлардан бири. Баъзан икки-уч актёр ҳам бунга журъат эта олмайди. Бурак эса буни уддалади.

Шунингдек, спектаклда ёруғлик, овоз ва техник воситалардан фойдаланиш ҳам юқори даражада бўлди. Ростини айтсам, Буракдан бундай ижрони кутмагандим. У жуда зўр чиқиш қилди”, — деди Маруф Отажонов.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Маруф Отажонов Бурак Ўзчивит ижросини баҳолади (видео)