16:54 / 09.02.2019
5 588

Саломатлик учун хавфли бўлган смартфонлар маълум қилинди

Саломатлик учун хавфли бўлган смартфонлар маълум қилинди
Мутахассислар тадқиқот ўтказишди ва нурланиш даражаси бўйича инсон саломатлигига энг катта хавф уйғотувчи телефонлар рўйхатини тузишди. Бу ҳақда Statista статистика порталининг твиттерида хабар берилган.

Рейтингга кўра, бугунги кунда инсоният томонидан ишлатиладиган деярли барча телефонларни радиация даражаси юқори бўлгани сабабли хавфли, деб аташ мумкин.

Текширувлар натижаларига кўра, нурланиш даражаси1,75 Вт/кг бўлган Xiaomi Mi A1 (2017 йилда ишлаб чиқарилган) энг хавфли смартфонга айланди. Иккинчи зарарли гаджетга OnePlus 5T бўлди - 1,68 Вт/кг, кейин 1,58 Вт/кг билан Xiaomi Mi Max 3. Таъкидланишича, рейтингдан нурланиш даражаси 1,38 Вт/кг ва 1,32 Вт/кг бўлган Iphone 7 ҳамда Iphone 8 ҳам жой олди.

Рўйхатдаги аксарият ўринни Xiaomi, OnePlus ва HTC брендларининг моделлари эгаллади.

Олимларнинг тадқиқотига кўра, сотиб олиш учун расман мавжуд бўлган телефонлар SAR - 1,6 Вт.гача рухсат этилган даражага мос келиши керак.
SAR - гаджетдан фойдаланиш чоғида бир сонияда инсон организмига нурланиш таъсир даражасини кўрсатувчи тасниф.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саломатлик учун хавфли бўлган смартфонлар маълум қилинди