Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик нархи 15 фоизга ошади

1 дақиқа ўқиш1.7K
Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик нархи 15 фоизга ошади

Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар 15 фоизга оширилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent компанияси.

Пойтахт ҳокимининг қарорига кўра, компания томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматларига янги тарифлар тасдиқланди.

Янги нархларга кўра, базавий тариф (ҚҚСсиз) 711 641 сўм/Гкал, аҳоли учун — 139 860 сўм, бюджет ташкилотлари учун — 952 797 сўм, бошқа йирик истеъмолчилар учун эса 342 296 сўм этиб белгиланди.

Маълумотларга кўра, пойтахт аҳолиси ҳозирда базавий тарифнинг фақат 18 фоизини тўлайди, қолган қисми шаҳар бюджети субсидиялари ҳисобига қопланмоқда. Ҳукумат 2030 йилгача бу субсидияларни босқичма-босқич бекор қилишни режалаштирмоқда.

“Veolia Energy Tashkent” келгуси беш йил ичида иссиқлик хизматлари бўйича тўловларни тўлиқ истеъмолчилар ҳисобига ўтказишни мақсад қилган.

Шунингдек, компания маълум қилишича, 2025 йилда газ ва электр энергияси тарифлари 1 майдан, иситиш манбалари учун эса 15 июндан оширилади.

Янги қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?