Трамп Мирзиёевга кепка совға қилди

1 дақиқа ўқиш427
Трамп Мирзиёевга кепка совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Учрашувда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмийлар ҳам иштирок этди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш ва Нью-Йоркда 23 сентябрь куни олий даражада имзоланган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сержио Гор учрашув аввалида Дональд Трампнинг Президент Мирзиёевга йўллаган саломи ва самимий тилакларини етказди. Суҳбат якунида эса у Трамп номидан бир қатор совғалар, жумладан шахсий кепкани топширди.

Томонлар саноат, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳим эканини таъкидлади. Шунингдек, хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, миграция ва минтақавий барқарорлик бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Келгуси ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтадиган С5+1 саммити тайёргарлиги ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Сержио Гор — Тошкентда туғилган сиёсатчи бўлиб, Дональд Трампнинг яқин ҳамфикрларидан бири ҳисобланади. У аввал Оқ уйда кадрлар бошқармаси директори сифатида ишлаган ва 2025 йилда Трамп томонидан Ҳиндистондаги элчи лавозимига номзод этиб кўрсатилган.

Ҳозирда у АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида фаолият юритмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?