Уй бекаси бўлган аёлларимиз сўзларни танлашдагина эмас, балки сўзлаш оҳангини тайин этишда ҳам ўзларига хос бўлган назокатга амал қилганлари маъқул. Чунки бир сўзнинг ўзини турли оҳангда айтиш ва турлича натижага эришиш мумкин. Ўзбек аёли имкон қадар холис оҳангда сўзлашишга интилгани маъқул. Негаки, қўполлик, тўпорилик хунук кўрингани сингари ортиқча «назокат», «ширинлик» ҳам хушомад каби тушунилиб, ғашни келтириши мумкин. Азалдан ўзбек қизининг фақат тили ва кўзи «гапиради». Кейинги вақтда бир ёқимсиз одат оммалашиб бораётганини кўриш мумкин.
У ҳам бўлса, қизларимизнинг худди чет эл киноларидаги каби оғзи, қўли, кўзи, қоши, яъни бутун вужуди билан гапира бошлашганидир. Бизда оғизнинг кичиклиги қиз гўзаллигининг юксак тимсоли саналган. Қиз боланинг оғзини карракдай очиб, бутун аъзоларни ўйнатиб сўзлаши гапининг қийматини пасайтиради. Суҳбатдошларнинг бир-бирини тушунишини оғирлаштиради. Чунки барча мучаларини қимирлатиб сўзлаётган киши ўз оғзидан чиқаётган сўзларнинг маъносини керагидай идрок этолмайди. Зарур сўзни топиб қўллашда қийналади. Шеригини эса деярли эшитмайди дейиш мумкин.
Ўзбек аёли азалдан пастроқ товушда сўзлашга уринган. Шанғилик ҳар қандай сўзнинг кучини қирқади, таъсирини пасайтиради. Чунки баланд товуш қарғаники каби ёқимсиз, паст овоз булбулники сингари ҳузурбахш бўлади. Аёлнинг сийратини белгилашда товушининг баланд-пастлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Баланд овоз ҳар қандай сўзнинг таъсирини сусайтиради. Шунинг учун ҳам бугунги маданиятли ўзбек аёли овозни баландлатмай, шовқинламай сўзлашнинг ҳадисини олиши керак бўлади. Шунда унинг гапи болаларига ҳам, яқинларига ҳам ёқимли бўлади.
Зеро ўзбек аёли миллат тилининг жозибадорлигини сақлашга ҳам масъулдир. Зотан, одамнинг табиий равишда беихтиёр чиқадиган тили «она тили» деб аталади. Ўз тилининг тоза, таъсирчан бўлишига биринчи навбатда она жавобгардир. Шунинг учун ҳам маданиятли аёл она тилини яхши билмоғи, айтаётган ҳар бир сўзининг маъносига етмоғи, оғзидан чиқаётган сўз миллатнинг ўзига хослиги, руҳияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилишини ёдда тутмоғи керак. Сўзлаш маданияти қолган барча маданиятларнинг, кенгроқ олганда, инсон маънавиятининг асосидир.
Сўзга нописандлик, бепарволик кийимга, қилиққа, хатти-ҳаракатга бепарволикдан кўра зарарлироқдир. Чунки кийинишдаги, қилиқдаги, хатти-ҳаракатлардаги ўхшовсизлик шу одамнинг ўзигагина зиён етказса, сўзлашдаги хунуклик ҳам болаларга кўчиб ўтиши мумкинлиги, ҳам бошқаларни яралаш эҳтимоли борлиги билан зарарлидир. Онанинг билиб, ўринли ва чиройли гапира олиши, кам сўз билан кўп маъно ифодалай билиши ўз-ўзидан болаларига ўтади. Шунинг учун ҳам қизларнинг ўзбекча-ўрисчани аралаш-қуралаш сўзлаши унинг фаросат даражасинигина кўрсатиб қолмай, болаларининг эртасини ҳам заволли қилиши мумкин ...
Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”