Бундай шов-шувли мақола номини кўргач, ўқувчи муаллифга шубҳа билан қараши мумкин.
Сутнинг қанақа сири бўлиши мумкин, дейсиз балки. Лекин бу маҳсулотни илмий ўрганиш ишлари яқин асрларда бошланган бир пайтда, бундан 14 аср олдин нозил қилинган Қуръонда эса сут ҳақида батафсил айтиб ўтилган экан.
«Чорва ҳайвонларида ҳам сиз учун, албатта, ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қорнидан, гўнг ва қон орасидан ичувчилар (томоғи)дан осон ўтувчи соф сут ила суғорамиз..» (“Наҳл” сураси, 66 оят)
Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганининг 7 йилида, Макка мушриклари билан муносабат кескин бўлган даврда нозил бўлди. Ўша йили Қурайш аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қариндошлари билан турмуш қурмасликни, уйланмасликни ва савдо-сотиқни амалга оширмасликни, улар билан учрашмасликни ва улар билан мулоқот қилмасликларини ўзаро келишиб олган эдилар. Ушбу келишув матни Каъбага жойлаштирилади. Бу бойқот уч йил давом этди. Бу давр мобайнида мусулмонлар катта қийинчиликларга дуч келадилар, озиқ-овқат ва ичимликка ва бошқа эҳтиёжларга муҳтож бўладилар.
Аллоҳ ҳар ким ҳар бир амали учун жавоб берадиган Охират кунини эслатувчи кўплаб оятлар нозил қилади. Шунингдек, оятларда яратилган ҳар бир жонли-жонсиз мавжудотларни айтиб ўтиб, бу ажойиботларга қараб тафаккур қилишга ундаган. Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш яна бир неъмат, сут ҳам шу оятда келганлиги бежиз эмас.
Машҳур француз тадқиқотчиси, гастроэнторолог-шифокор Морис Бюкайнинг «Инжил, Қуръон ва фан» китобидан баъзи жумлаларни келтирсак.
Агар сиз ушбу оятга илмий нуқтаи назардан қарасангиз, маъносини тўлиқ тушуниш учун физиологик тушунчаларга мурожаат қилиш керак бўлади. Тана учун озуқавий моддалар овқат ҳазм қилиш трактининг бутун узунлиги давомида содир бўладиган озиқ-овқат тақсимлаш кимёвий реакциялари натижасида ҳосил бўлади. Дастлаб бу моддалар ичак таркибида бўлишади. Кимёвий ажралиш реакцияси якуний босқичга етиб, бу моддалар ичак деворларидан чиқади ва қон айланиш тизимига киради.
Моддаларнинг қонга ўтиш жараёни икки йўл билан содир бўлиши мумкин: тўғридан-тўғри, лимфа томирлари орқали ёки билвосита портал қон айланиш тизими орқали. Иккинчи йўлда, озуқа моддалари биринчи навбатда жигарга киради, бу ерда улар ўзгаради ва кейин қон айланиш тизимига ўтади.
Сут компонентлари сут безлари томонидан ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқатлар бу безларнинг ичига кириб, овқат ҳазм қилиш натижасида ҳосил бўлади ва томирларда қон оқими орқали сут безларига етказилади. Шундай қилиб, қон, озиқ-овқатдан олинган барча нарсаларнинг «аккумулятори» ва «дрижёри» ролини бажаради, сут ишлаб чиқарадиган сут безларини, шунингдек, тананинг бошқа органларини озиқлантиради.
Шундай қилиб, ҳар бир нарсани ҳаракатга келтирадиган дастлабки жараён-ичак девори орқали, қон билан, ичак таркибий қисмидаги парчаланиш реакциялари экан, бошқача қилиб айтганда, бу таркибнинг қон томирларига ичак девори орқали кириши.
Ушбу мураккаб жараён, ҳазм қилиш тизимининг кимёвий ва физиологик жиҳатларига доир тадқиқотлар орқали ўрганилди. Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом даврида у ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган. Дарҳақиқат, Қуръон нозил қилинганидан кейин тахминан ўн аср ўтгач, Ҳарвей томонидан қон айланиш тизимининг ишлаш принципи кашф этилди.
Қуръон оятида келган бу тушунчалар ҳар қандай инсонни ақл бовар қилмайдиган фактларга асосланган, деб ўйлайман, чунки Қуръон бундай тушунчалар сир бўлган даврда нозил бўлган эди.
Фаaтима Мўминжонова
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”